UZ

Сўнгги янгиликлар

15:03U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон - Панама 6:1  0 14:35Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради  3 14:18Жоан Лапорта: "Месси эндиликда “Барселона”га футболчи сифатида қайтмайди"  2 13:21"Реал" Эндрикни қўйиб юборишга рози бўлди  1 12:59Рубен Диаш: “Ман Сити”да янги ўйинчилар пайдо бўлди, лекин сифат ўзгармаган"  1 12:17Уэйн Руни: “МЮнинг ўтган ёзгача бўлган трансфер сиёсати даҳшатли эди"  1 11:53Ўзбекистон U-23 терма жамоаси асосий таркиби эълон қилинди  5 11:37Рауль Кумар: "Қатарга узоққа бориш мақсадида ташриф буюрганмиз ва биздан шуни кутишмоқда"  6 11:10Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ҳеч қандай рақибдан қўрқмаймиз"  21 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар топди  1 10:24АПЛ клуби Родриго трансфери бўйича "Реал" билан музокараларни бошлади  0 09:56Дешам ЖЧ-2026дан кейин қайси клубни бошқариши мумкинлиги маълум бўлди  1 09:28"Ливерпуль" январда ПСЖ етакчиси учун 130 миллион евро тўлаши мумкин  5 08:59Месси: "Мен бутун умримни "Барса"да ўйнаб ўтказаман, деб ўйлагандим"  5 08:31"Челси" "Реал" тарбияланувчисини сотиб олмоқчи  3

Гаттузо: “Наполи”да муаммолар бор” Янгиликлар

Гаттузо: “Наполи”да муаммолар бор”

“Наполи” бош мураббийи Женнаро Гаттузо Италия А серияси 16-турида “Парма”га (1:2) учралган мағлубиятга изоҳ берди.

Бу Гаттузонинг неаполликлар бош мураббийи сифатида ўтказган илк учрашуви эди.

“Омадсизлик ҳақида гапирсам нотўғри бўлади, чунки беллашувнинг дастлабки 10 дақиқасида биз нималарга қодирлигимизни кўрсата олдик. Жамоада руҳий ҳолат борасида муаммолар бор, чунки “Наполи” А серияда бу қадар узоқ муддат ғалабасиз серияни қайд этмаган. Бу жамоа футболчилари доим юқори ўринлар учун курашиб келишган, шу боис улар яна ўша ҳолатга қайтишга кўникма ҳосил қилишмоқда. Мухлислар, албатта норози бўлишлари аниқ, чунки натижа улар кутгандек бўлмаяпти. Ҳозир менинг асосий вазифам  - жамоа аввалги даражасига чиқиб олишига кўмаклашиш. Омадсизлик ҳақидаги гап сўзларни тинглашга тоқатим йўқ. Биз бу ўйинда кўпроқ нарсага эришимиз мукин эди”, дея мураббийнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Football Italia.

Айни пайтда “Наполи” А серия тернир жадвалида 21 очко жамғариб, 8-поғонада бормоқда.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика