Гаттузо фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин
24 мар 2021 22:44
Янгиликлар
Гаттузо фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин
"Наполи" устози Женнаро Гаттузо АПЛ клубларидан бирининг бош мураббийига айланиши мумкин, деб хабар бермоқда "Football Italia".
Манбанинг хабарига кўра, 43 ёшли мутахассис Италия чемпионати тугагандан сўнг неаполликларни тарк этиб, "Вулверхэмптон"ни бошқариши мумкин. Бундан ташқари, ОАВда Гаттузога Римнинг "Лацио"си томонидан қизиқиш борлиги ҳақида маълумотлар мавжуд.
Эслатиб ўтамиз, италиялик 2019 йилда "Наполи" бош мураббийига айланганди. Жорий мавсумда унинг бошчилигидаги жамоа 27 учрашувда 53 очко тўплаб, А Серия турнир жадвалида бешинчи ўринда бормоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар