UZ

Сўнгги янгиликлар

00:20Гвардиола Холанд ҳақида: "4 ёки 5 та гол урмагани учун афсусдаман"  0 00:00Туркия. Лерой Саненинг дубли "Галатасарой"га "Истанбул Башакшеҳир" устидан ғалаба тақдим қилди. Шомуродов ҳам бу учрашувда гол урди  30 23:45Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Бунёдкор"га ютқазди, "Динамо" эса "Бухоро"ни йирик ҳисобда енгди  0 23:35Бундеслига. ​"Бавария" марказий учрашувда "Боруссия Д"ни мағлубиятга учратди  3 23:30"Барселона" Флик қўл остида 200-голини урди  0 23:25АПЛ. "Арсенал" "Фулхэм"ни минимал ҳисобда мағлубиятга учратди  2 23:10Илёс Зейтуллаев: "Узоқ давом этган нохуш анъанани синдира олдик"  1 23:10Ўзбекистон футзал термаси ўртоқлик ўйинида Қоғозистонга йирик ҳисобда мағлубиятга учради  2 22:58А Серия. "Рома" – "Интер". Бошланғич таркиблар маълум!  0 22:23Флик "Реал Мадрид"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  4 21:47Эрлинг Холанд қойилмақом натижа кўрсатмоқда  2 21:23Ла Лига. Араухонинг сўнгги дақиқалардаги голи "Барселона"га "Жирона" устидан ғалаба тақдим этди. Флик четлатилди  67 21:12Суперлига. "Динамо" Самарқанд кунида "Бухоро"ни аяб ўтирмади   31 21:10Шавкат Юсупов: "Пешқадамдан очко олиш биз учун ғалабадек бўлди"  1 21:00АПЛ. "Манчестер Сити" Холанднинг дубли эвазига "Эвертон"ни мағлубиятга учратди  7

Гари Невилл: “Ливерпуль” 18 ойдан буён чемпионларга хос футбол намойиш этмоқда” Янгиликлар

Гари Невилл: “Ливерпуль” 18 ойдан буён чемпионларга хос футбол намойиш этмоқда”

“Манчестер Юнайтед”нинг собиқ ҳимоячиси Гари Невилл жорий мавсумда “Ливерпул”нинг АПЛ чемпионлиги учун имкониятлари ҳақида гапирди.

“Чемпионлар лигасини ютиш, аввалги мавсумда финалга қадар етиб бориш ва сўнгги турларга қадар “Манчестер Сити”ни таъқиб этиш учун ўзгача жамоа бўлиш лозим.

“Ливерпуль” сўнгги 18 ойдан буён чемпионларга хос ўйин намойиш этмоқда. Ҳа улар бу имкониятни қўлдан чиқаришлари мумкин, ҳа, “Сити” яна пешқадам бўлиши мумкин... Ҳаттоки “Челси” ва “Лестер”дан фавқулодда “сакраш”ни кутиш мумкиндир. Аммо буларнинг амалга ошиши эҳтимоли жуда кам.

“Ливерпуль” учун энг катта қўрқув – Мане, Салаҳ ёки ван Дейк сингари етакчи футболчиларнинг жароҳат олиб майдондан узоқда қолишидир. Агар бу футболчиларидан камида икки нафари икки ойга сафдан чиқса, худди “Сити”да Лапорта билан боғлиқ вазиятга ўхшаб, буни катта муаммо деб айтиш мумкин бўлади.

Аммо “Ливерпуль” бу мавсум АПЛ ғолиблиги учун асосий фаворит. Бу фақат жамоалар орасидаги 9 очколик фарқда эмас. Мерсисайдликлар ушбу соврин учун бир неча йиллардан буён катта пойдевор қўйиб келишмоқда ва жорий мавсум якунига кўра улар ва ниҳоят мақсадларига эришишлари мумкин”, дейди Невилл.

АПЛ 12-туридан кейин  “Ливерпуль” 34 очко билан АПЛ турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Иккинчи ўриндаги “Лестер” пешқадамдан 8 очко ортд қолмоқда.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика