“Гамбург” ван Марвейкни ишдан бўшатмоқчи
13 фев 2014 15:16
Янгиликлар
“Гамбург” ван Марвейкни ишдан бўшатмоқчи
Яқин кунларда “Гамбург” клуби директорлар кенгашининг мажлиси бўлиб ўтади, деб хабар беради sport1.de.
Мажлисда жамоа бош мураббийини ўзгартириш масаласи кўриб чиқилади. Хабарларга кўра, кенгашнинг деярли барча аъзолари Берт ван Марвейкнинг истеъфога чиқарилиши учун овоз беришади. Бундан ташқари мажлисда Феликс Магатни янги бош мураббий этиб тайинлаш масаласи ҳам муҳокама қилинади.
Эслатиб ўтамиз, чоршанба куни “Гамбург” Германия Кубогининг 1/4 финали доирасида “Бавария”га 0:5 ҳисобида мағлуб бўлганди.
championat.asia
"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди
"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади
"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?
Туркия Кубоги. Файзуллаев ва Шомуродов гол урган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди
Фикрлар