Галтье нима сабабдан Мбаппени ПСЖ захирасида қолдирганини изоҳлади
02 окт 2022 14:02
Янгиликлар
Галтье нима сабабдан Мбаппени ПСЖ захирасида қолдирганини изоҳлади
ПСЖ бош мураббийи Кристоф Галтье "Ницца"га (2:1) қарши ўйинда нима учун ҳужумчи Килиан Мбаппени асосий таркибда майдонга туширмаганини тушунтирди.
“Мбаппе Миллатлар лигаси доирасида Данияга қарши ўйинда белидан жароҳат олди. Унинг оёғидаги кўкаришлар ҳам бутунлай йўқолмаганди, шунинг учун биз уни кўп хавф остига қўймасликка қарор қилдик. Шу билан бирга, Килианнинг ўзи дастлабки дақиқаларданоқ майдонга тушишга тайёр эди", - деди мутахассис.
Килиан 59-дақиқада майдонга туширилди. Орадан 24 дақиқа ўтгач, ҳужумчи ғалаба голини киритди.
Эслатиб ўтамиз, 23 ёшли ҳужумчи Франция чемпионатининг жорий мавсумида 8 та ўйинда 8 та гол урди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Фикрлар