Галлахер илк бор Англия терма жамоасидан чақирув олди
14 ноя 2021 22:10
Янгиликлар
Жамоа матбуот хизматининг хабар беришича, "Кристал Пэлас" ярим ҳимоячиси Конор Галлахер терма ихтиёрига жалб қилинган. Мазкур чақирув 21 ёшли хавбек учун мамлакат миллий жамоасидаги биринчиси бўлди.
Айтишларича, у ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги Сан-Маринога қарши учрашувга тайёргарлик кўради. Шу билан бирга, Жордан Хендерсон ("Ливерпуль"), Жек Грилиш, Рахим Стерлинг (иккичи – "Манчестер Сити") ва Мэйсон Маунт ("Челси") Англияга ёрдам беролмайди. Уларнинг барчаси жароҳатларини тиклаш билан банд.
Эслатиб ўтамиз, Англия Қатардаги мундиаль йўлланмасини қўлга киритиб бўлган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар