Туркия Суперлигаси. Ўн киши бўлиб қолган “Истанбул Башакшехир” меҳмонда “Галатасарой”га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Шомуродов 70 дақиқа ўйнади
14 мар 23:57
Янгиликлар
Туркия Суперлигаси. Ўн киши бўлиб қолган “Истанбул Башакшехир” меҳмонда “Галатасарой”га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Шомуродов 70 дақиқа ўйнади
Туркия Суперлигаси 26-тур доирасидаги "Галатасарой" — "Истанбул Башакшехир" ўйини бўлиб ўтди.
Меҳмонлар сафида ҳужумчи Элдор Шомуродов ўйинни асосий таркибда бошлади ва 70 дақиқа ҳаракат қилди, ярим ҳимоячи Аббос Файзуллаев эса қайдномага киритилмади.
Ўйиннинг 56-дақиқасида “Башакшехир” футболчиси Фести Эбоселе майдондан четлатилди. Шундан сўнг мезбонлар рақиб дарвозасига уч бор тўп киритишди. Голларга Вильфрид Синго (57-дақиқа), Виктор Осимхен (66) ва Ренато Нхага (84) муаллифлик қилди.
“Галатасарой” айни дамда Туркия чемпионатида 26 ўйиндан сўнг 64 очко билан етакчилик қилмоқда. Иккинчи ўринда “Фенербахче” 57 очко билан жойлашган. “Истанбул Башакшехир” эса 42 очко билан олтинчи ўринда бормоқда.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Фикрлар