UZ

Сўнгги янгиликлар

19:16"Комо" "Бавария"нинг ёш иқтидори билан шартнома имзолади  0 18:55ФИФА "Қизилқум" клубига нисбатан белгиланган трансфер тақиқини олиб ташлади  1 18:34"Сурхон" собиқ устози Баҳрайннинг 5 карра чемпиони бош мураббийи бўлди  6 18:17Илгиз Танташев бригадаси Олимпиада 3-турида ишлайди  4 17:55"Динамо" Майкон Дуглас билан бир ярим йиллик шартнома имзолади  3 17:41Эшитдик-да! "Пахтакор" футболчиси легионерга айланиши мумкин  14 17:31Ўзбекистон U-16 Хитойдаги халқаро мусобақада иштирок этади  1 17:15Расман: Элдорбек Суюнов - “Навбаҳор” футболчиси!  13 16:55"Бунёдкор" Абдунабиев, Итсуки Урата ва Луис Качоррини рўйхатдан ўтказди   1 16:34"Машъал" 4 нафар футболчини таркибга қўшиб олди  2 16:20"Нефтчи" футболчиси БАА чемпионатига йўл олди  3 16:03"Милан" Италия ўсмирлар футболчиси билан шартнома имзоламоқчи  0 15:40Фабрицио Романо: Бугун Эмерсоннинг "Милан"га трнасфери ҳал бўлади  1 14:47Париж-2024. Ўзбекистон эртага Доминикан Республикасига қарши кўк либосда ўйнайди  25 14:29Эндрик "Реал"да 9-рақамда тўп тепмоқчи. Мбаппе 10-рақамни олгач, у ниятига етишига ишонмоқда  1

"Галактика қўриқчилари" футболчилар иштирокида Янгиликлар

"Галактика қўриқчилари" футболчилар иштирокида

ESPN нашри "Галактика қўриқчилари" фантастик фильми қаҳрамонлари ўрнига футболчиларни қўйиб кўрди ва бизнингча, жуда ажойиб қўриқчилар пайдо бўлди.

Фильмдаги асосий қаҳрамонлар ролига Европанинг етакчи посбонлари қўйилди.

Питер Квилл - Марк-Андре тер Штеген


Хушчақчақ, келишган ва бўйи узун тер Штеген ўз ишини доимо ишонч билан бажаради. Аммо юлдузли Лорднинг хаддан ташқари ўзига ишониб юбориши хатоларга сабаб бўлиши мумкин, бироқ у хатоларини тўғирлаб, керакли хулоса чиқарадиганлардан.


Танос - Жанлуижи Буффон


У 40 ёшда, бироқ у ҳали ҳамон кучли. Буффон Танос каби, катта тажриба ва муваффақиятга интилиш қобилиятига эга ва бу нарса ҳар қандай кучли ҳамда ақлли рақибга жиддий тўсиқ бўлиш имконини беради. Унга паст баҳо берсангиз, сиз мағлуб бўлишингиз аниқ.


Дракс - Тим Ховард


Ҳис-туйғуларга бой, доимо ҳақиқатни гапирадиган ва баъзида ғазаб отига минадиган қўриқчи. Тим Ховарди хатто Драксдан ҳам кучлироқ қаҳрамонга айланган бўларди.


Грут - Тибо Куртуа


Куртуа кўп гапиришни ёқтирмайди. У ўз кучини маҳорати, ҳаракатлари билан кўрсатади. Керакли пайтда у доимо дўстларига ёрдам беради.


Гамора - Давид де Хеа


Давид де Хеа нима қилаётганини пайқаш учун сизга слоу-моушн кадр керак бўлади. У шу ерда! Орқада! Ҳамма ерда! Гамора каби рефлексга эга де Хеа ҳар қандай ўқдан сизни қутқариб қолиши мумкин. Бошқалар мақтовларни эшитади, аммо қаҳрамон ким эканлигини биз яхши биламиз.


Небула - Мануэль Нойер


Нойер Небула каби иқтидорли стратег. У тозалаш ишларини максимал даражада яхши бажаради.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика