UZ

Сўнгги янгиликлар

11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  1 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  10 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  6 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  9 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  9 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  37 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1

Габонлик суперқаҳрамон. Обамейянг голни яна ниқобда нишонлади Янгиликлар

Габонлик суперқаҳрамон. Обамейянг голни яна ниқобда нишонлади

Пьер-Эмерик Обамейянг ва ниқоблар бу узун ҳикоя.

Ҳаммаси "Сент-Этьен"да бошланган. Ўшанда ёш форвард баҳс бойлаб ниқоб кийган: Жамоадошларидан кимдир унга бундай қила олмайсан деганди.

"Боруссия"да эса бу анъанага айланди. Обамейянг футболчиларни рок-юлдузларга тенглаштириб, унинг вазифаси одамларни хурсанд қилиш эканлигини айтган. Ўша пайтларда у Ўргимчак-одам ниқобини кияр эди.


Кейин бу одат унинг жамоадошларига ҳам ўтди. Бэтмен ва Робин - ёки, аниқроғи Обамейянг ва Ройс - голни нишонлашмоқда.


Аммо кейин футболчи чегарадан чиқди. Навбатдаги ниқоб бирор қаҳрамонга тақлид эмасди. Бу реклама бўлди. Обамейянгнинг Nike билан шартномаси бор ва ниқоб унинг янги бутсалари ишлаб чиқарилган материалдан тайёрланганди. Клуб ушбу нишонлашга рози бўлмаганди - чунки "Боруссия"нинг ҳомийи Puma эди.


100 минг евро жарима тўлашга тўғри келди.

Шундай кейин Пьер-Эмерик узоқ вақт голларни ниқобсиз нишонлади. Аммо 2 йил ўтиб ушбу одат яна пайдо бўлди.

Габонлик "Ренн"га қарши Европа лигаси 1/8 финал жавоб ўйинининг 72-дақиқасида ўз жамоасининг учинчи голини урди ва ҳаммага ўзининг янги ниқобини намойиш этди. Бу сафар ҳаммаси рекламасиз бўлди. Ниқоб - комикслар қаҳрамони Қора пантераники. Бундай нишонлаш учун уни жазолашмаса керак.

Рейтинг: +33   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика