Футзал. Тўртинчи турнинг қолдирилган ўйини 3 мартда ўтказилади

Tolibjon Qosimov
22 фев 2017, 17:13
14-19 февраль кунлари Самарқандда футзал бўйича XXI миллий чемпионат 4-тур беллашувлари бўлиб ўтди.

Турнинг тўртинчи кунидан ўрин олган "Локомотив" - "Металлург" учрашуви биринчи бўлимдан сўнг аренада электр қуввати узилиб қолгани сабабли тўхтатилган эди. Дастлабки бўлимдан кейин бекободликлар 2:0 ҳисобида олдинда бораётган эди.

Регламент асосида ана шу баҳс иккинчи бўлимини ўтказиш санаси белгиланди. Унга кўра, 3 март куни соат 11:00да Тошкентдаги "Ёшлик" залида "Локомотив" - "Металлург" учрашувининг иккинчи бўлими ўтказилади.

Олий лига
1-босқич, 4-тур
03.03.2017

"Локомотив" - "Металлург" 0:2 (1-бўлимдан кейин)
Голлар:
Ғ.Мамажонов 8, С.Иномжонов 18

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: ufa.uz