UZ

Сўнгги янгиликлар

13:22ЧЛ плей-оффида "Бенфика"га ютқазган Моуринью энди шу жамоани бошқаради  0 13:01Собиқ ҳакам "Реал"нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: "У қўлини бошқа ерга қўя олмасди"  4 12:52Ҳамма учун севимли Миржалол!  5 12:12Насри "Реал"нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: "Мен бу ерда 11 метрлик жарима тўпини кўрмаяпман. Агар ҳакам Карвахалнинг қизил карточкасини қоплаш учун буни берган бўлса, унда қизил карточка кўрсатишнинг кераги йўқ эди"  8 11:56Осиё кубоги-2026 саралаш баҳслари бошланмоқда  1 10:55Моуринью мураббийлик фаолиятини давом эттиришга яқин  3 10:42ОЧЛ-2. "Андижон"нинг рақибида жамоани ким бошқаради?  4 10:26"Атлетик" бош мураббийи: "Агар "Арсенал" Ла Лигада ўйнаганида, қаторасига 10 марта чемпион бўларди"  17 10:11"Пахтакор" – "Нефтчи" ва бошқа учрашувлардаги хатолар. Суперлиганинг 21-турида ҳакамлик таҳлили  4 09:58Аморимнинг хайдалиши "Манчестер Юнайтед"га қанчага тушиши ҳисоблаб чиқилди  17 09:30Равшан Мухадов: “Турнирда кучсиз жамоа йўқ”  4 09:02Максим Шацких: “Рақибни ҳурмат қиламиз, лекин қўрқмаймиз. Бу ерга дуранг учун келганимиз йўқ, ғалаба учун ўйнаймиз”  8 08:35Мессининг ажойиб ҳаратлари "Интер Майами"га ғалаба тақдим этди  5 08:09ОЧЛ 2. "Андижон" мусобақадаги ўз "юриши"ни бошлайди  26 08:02Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" мусобақани ғалаба билан бошлади  2

Футзал. Шуҳрат Пўлатов: "Футзалда ҳам автогол инобатга олинади" Янгиликлар

Футзал. Шуҳрат Пўлатов: "Футзалда ҳам автогол инобатга олинади"

Футзал бўйича Вьетнамда давом этаётган Осиё чемпионатида терма жамоамиздан ташқари, футзал рефериси, ФИФА тоифасидаги ҳакам Шуҳрат Пўлатов ҳам иштирок этмоқда.
Қитъа биринчилигида гуруҳ баҳслари ўз якунига етгач, ҳакамимиздан айрим саволларга жавоб олдик.

- Осиё чемпионатида автоголлар ҳисобга олинмоқда, Ўзбекистон чемпионатида нима учун автогол инобатга олинмайди?
- Футзалда ҳам, ҳудди катта футболда бўлгани каби автоголлар ҳар доим инобатга олинади. Ички чемпионатимизда автогол ҳисобланмаслиги бу қайсидир маънода ички муаммо деса ҳам бўлади. Бизда аввалдан шундай, ҳозирча бу борада аниқ фикрга келинмаган.

- Автоголни инобатга олинмаслиги ҳақида Ўзбекистон чемпионати регламентида ёзилганми?
- Йўқ, бу ҳақда ҳеч нарса ёзилмаган.

- Футзал қоидаларида бу ҳақда нима дейилган?
- Футзал қоидаларида автогол ҳамиша инобатга олинади деб ёзилган.

- Вьетнамдаги мусобақада ҳакамлар учун яратиб берилган шароитлар қай даражада?
- Бу ерга келган ҳакамлар учун барча шароитлар яратиб берилган, ҳаммаси профессионал даражада деб айта оламан.

Толибжон Қосимов суҳбатлашди
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика