Футзал. Ўзбекистоннинг Ироққа қарши иккинчи ўйини бошқа кунга кўчирилди

Iskandarov Abdulaziz
13 сен 2022, 21:50
Хабарингиз бор, Ўзбекистон футзал терма жамоаси жорий йилда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати баҳсларига тайёргарликни давом эттирмоқда.

Баҳодир Аҳмедов шогирдлари Тошкентдаги йиғин доирасида бугун Ироқ терма жамоасига қарши биринчи ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Қизиқарли кечган беллашувда вакилларимиз 5:4 ҳисобида ғалаба қозонди. ЎФА матбуот хизматининг хабар беришича, Ироққа қарши кечадиган иккинчи баҳс рақиб томон илтимосига кўра 14 сентябрдан 15 сентябрга кўчирилди. 

Ўйин "Юнусобод" ёпиқ спорт мажмуасида 18:00да бўлиб ўтади. 

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›