UZ

Сўнгги янгиликлар

08:21Саудия Арабистонида Криштиану Роналдуга "Олтин бутса" топширилди  1 07:50Sofascore. Кечаги учрашувни ажойиб ўтказган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 07:20Элит ОЧЛ. "Насаф" мусобақадаги юришини амалдаги чемпионга қарши баҳс билан бошлайди  4 01:55Ла Лига. Ямалсиз "Барселона" "Валенсия"га жавобсиз 6 та гол урди  18 01:53А Серия. Модричнинг голи "Милан"га "Болонья" билан ўйинда ғалабани тақдим этди  3 00:03Гвардиола Ҳусановнинг ўйини ҳақида фикр билдирди  24 23:45АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" 3:0  1 23:33Маттиас Яйссле: "Насаф"нинг кучли томонларини яхши биламиз, аммо ғалаба учун ўз устунлигимизга эътибор қаратамиз"  4 22:42Лига 1. ПСЖ "Ланс"ни қийинчиликсиз таслим этди  1 22:25АПЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган Манчестер дербисида "Сити" "Юнайтед"ни йирик ҳисобда енгди  90 22:13ОПЛ. "Нефтчи" ва "Сабаҳ" ўзаро дуранг ўйнади, Раҳмоналиев иккинчи тайм бошида майдонга тушди  0 21:21Рўзиқул Бердиев: "Олдин ҳам "Ал Аҳли" сингари катта салоҳиятга эга жамоаларга қарши ўйнаганмиз"  14 21:10Илёс Зейтуллаев: "Янги стадионда тўп тепиш ўзгача ҳиссиётларни берди"  1 20:46Ҳаким Фузайлов: "Яна эски касалимиз қўзғади"  6 20:02АПЛ. "Ливерпуль" 90+5 дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Бёрнли"ни мағлуб этди  16

Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси Россияга кетиш олдидан кеча сўнгги машғулотни ўтказди + ФОТО Янгиликлар

Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси Россияга кетиш олдидан кеча сўнгги машғулотни ўтказди + ФОТО

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 24-31 август кунлари Россиянинг Екатеринбург шаҳрида йиғин ўтказади.

Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги терма жамоамиз бугун тонгда Россияга учиб кетишди. Кеча жамоа сафар олдидан сўнгги машғулотини ўтказди. Унда дарвозабон Акмал Хазратқулов енгил шамоллагани боис иштирок этмади, қолганлар тўлиқ шуғулланишди. Бундан ташқари, ёшлар терма жамоамиз киперлари Суннатжон Анваров ва Мирислом Миралиевлар ҳам машғулотда иштирок этишди. Сафаролди машғулот бўлгани сабаб мураббийлар оғир машқлардан фойдаланишмади, асосан ўйин пайти юзага келадиган турли вазиятлар, ўйновчи дарвозабон билан ҳаракат қилиш ва тўп билан ишлашга эътибор қаратилди.

Ўзбекистон терма жамоасининг Россияга борадиган таркиби ҳақида олдинроқ хабар берган эдик. Терма жамоамиз Екатеринбургда Россиянинг "Виз-Синара" ва "Зик-Урфу" жамоаларига қарши иккитадан ўртоқлик ўйини ўтказади.



Бўлажак йиғин Ўзбекистон футзал термаси учун Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида ёпиқ иншоотларда бўлиб ўтадиган 2017 йилги Осиё ўйинлари ва футзал бўйича 2018 йилги Осиё чемпионати саралаш баҳсларига тайёргарлик вазифасини ўтайди.

Маълумот учун, Ашхободдаги Осиё ўйинлари шу йилнинг 16–26 сентябрь кунлари ўтказилади.


Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг кечаги машғулотидан тўлиқ фотогалереяни бироздан кейин сайтимизда томоша қилишингиз мумкин бўлади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика