UZ

Сўнгги янгиликлар

14:34"Интер" ҳужумчи учун 45 млн евро таклиф қилди  0 14:11Шусуке Фуруя: "Саудияга қарши ўйин мен учун биринчиси эди. Ўзбекистонликлар паслар орқали ўйинни яхши назорат қиладиган жамоа"  0 13:53Расман: Кожо Ўзбекистонга қайтди  3 13:53Аббос Ал Ҳасан: "Менимча, Ўзбекистон Япониядан кучлироқ"  2 13:26Жалолиддинов, Эркинов, Абдихолиқов — ортга қайтган легионерларни олдинда нима кутмоқда?  3 13:11"Барселона" ҳужумчиси бошқа клубга ўтди  1 12:51Уче Бриан Нвадике: "Ўзбекистон аввалгидан кучлироқ"  1 12:38"Атлетико" сафидаги ЖЧ ғолиби Каталонияга йўл олиши мумкин  0 12:13АПЛ клуби Шешко учун 80 млн евро тўлайди  1 11:55Муҳаннад Ал Яҳё: "Ўз майдонимизда U-23 Осиё кубоги бош совринини қўлга киритишни хоҳлаймиз"  0 11:31"Манчестер Сити" 22 ёшли ҳимоячи учун 57 млн евродан кўпроқ тўлашга тайёр  8 10:36Лунин "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин  2 10:19"Барселона" президенти: "Клуб ёзда бошқа футболчи олмайди"  9 09:57"Реал" Винисиусни сотмоқчи (Defensa Central)  12 09:16"Интер Майами" жаҳон чемпионини сотиб олди  10

Футзал. Ўзбекистон рақиби Жанубий Корея футболдаги каби кучлими? Янгиликлар

Футзал. Ўзбекистон рақиби Жанубий Корея футболдаги каби кучлими?

Хабарингиз бор, 1-11 февраль кунлари Хитой Тайпеи мамлакатида футзал бўйича 15-Осиё чемпионати баҳслари бўлиб ўтади.

Унда Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этади.

Гуруҳимиздан Япония, Тожикистон ва Жанубий Корея жамоалари жой олишган.

Кўпчилик Ўзбекистон ўлим гуруҳига тушган деб ҳисобламоқда. Сабаби мухлислар Япония ва Жанубий Корея деганда доим кучли жамоани кўз олдиларига келтиришади. Тўғри Япония худди футболда бўлгани каби нафақат Осиёда балки Жаҳонда ҳам кучли жамоалардан бири ҳисобланади. Аммо Жанубий Корея футзал терма жамоаси футболдаги каби кучга эга эмас. Биз рақибни ерга урмоқчи эмасмиз шунчаки Жанубий Кореяни футзалдаги натижаларини келтирмоқчимиз холос.


Жанубий Корея терма жамоаси ҳеч қачон Осиё чемпиони бўлмаган. Энг юқори натижаси иккинчи ўрин. У ҳам олис 1999 йилда қўлга киритилган. 2001 ва 2002 йилларда корейслар мос равишда 3 ва 4-ўринни эгаллашган. Кейинги икки Осиё чемпионатида жамоа чорак финалга қадар етиб борган. Кейинги 5та қитъа чемпионатида корейслар гуруҳ босқичидан чиқа олишмади. 2016 йил Тошкентда ўтган Осиё чемпионати эса Жанубий Кореясиз ўтди. Жамоа саралашдан ҳам ўта олмади.

Шу боис гуруҳдан чиқиш учун асосий даъвогарлар сифатида Япония ва Ўзбекистонни айтиш мумкин. Жанубий Корея айни пайтда ФИФА рейтингида 71-ўринда. Қўшниларимиз Тожикистон эса 72-поғонадан жой олишган. Ўзбекистон дунёда 26-ўринда, Япония эса 15-ўринда жойлашган.


Ўзбекистон футзал терма жамоаси 4 марта Осиё вице-чемпиони бўлган. Икки марта 3 ва бир марта 4-ўринни эгаллаган. Бугунги кунда терма жамоамиз таркиби анчагина ёшартирилган ва янги футзалчилар етишиб чиқишмоқда. Кўплаб ўйинчилар учун бу биринчи Осиё чемпионати бўлади.

Бу мақола орқали осонлик билан гуруҳдан чиқамиз демоқчи эмасмиз. Ҳар бир жамоа футзалчилари ўз юртлари шаъни учун курашишади, шунчаки мағлуб бўлиш учун ҳеч ким Осиё чемпионатига келмайди. Шунчаки Жанубий Корея футболдаги каби кучли эмаслигини мухлисларимизга тушунтирдик холос.

Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика