UZ

Сўнгги янгиликлар

15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  0 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  1 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  5 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  3 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  3 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  6 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  5 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  3 11:22Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-турида 120 та гол урилди   2 10:45Башар Ресаннинг "Пахтакор"даги келажаги маълум  7 10:17Гвардиола "Реал"ни мағлуб этганидан сўнг нималар деди?  6

Футзал. Ўсмирларимиз III Осиё ёшлар ўйинларида иштирок этиш учун жўнаб кетди. Гуруҳда кимларга қарши баҳс олиб боришимиз маълум Янгиликлар

Футзал. Ўсмирларимиз III Осиё ёшлар ўйинларида иштирок этиш учун жўнаб кетди. Гуруҳда кимларга қарши баҳс олиб боришимиз маълум

Баҳрайн мамлакатида I Осиё ёшлар ўйинлари давом этмоқда.

Кеча Ўзбекистон ўсмирлар футзал терма жамоаси ушбу мусобақада иштирок этиш учун жўнаб кетди. Дилшод Раҳматов ушбу мусобақага жами 14 нафар футзалчини олиб кетди. Ўзбекистон Ўсмирлар терма жамоамиз “А” гуруҳида мусобақа мезбони – Баҳрайн, шунингдек, Афғонистон ҳамда Хитой терма жамоаларига қарши майдонга чиқади. Дастлабки учрашув 24-октабр санасида Афғонистон терма жамоасига қарши бўлиб ўтади.

Баҳрайнга Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси қуйидаги таркибда учиб кетди: 

Делегация раҳбари – Ғайрат Азизходжаев

Бош мураббий – Дилшод Рахматов

Дарвозабонлар бўйича мураббий – Витор Вианна

Шифокор – Лазиз Тешабоев

Физиотерапевт – Абдураҳим Саримсоқов

Матбуот хизмати вакили – Нодир Аъзамов

Дарвозабонлар: Азизжон Абдураимов, Муҳаммаджон Бахтиёров.

Майдон ўйинчилари: Азизбек Жалолиддинов, Абдулборий Илёсов, Иззатилла Ғуломов, Жавохирбек Абдулвосиев, Элшодбек Акмалов, Ислам Ибрагимов, Диёр Мамарасулов, Бунёджон Бозорбоев, Тимур Каллибеков, Иззат Айтбаев, Низомиддин Зиёхиддинов, Самандар Абдувоитов.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
22 окт 13:10:27
Abror_Tursunov
Bizdan olib bahraynga berviruvdi shu osiyo o'yinlarini. Olimpiya shaxarchani vaqtida bitira olmaganimiz uchun . Mana huvillab yotibdi hozir faqat superligada futbol bb turibdi
   
22 окт 10:17:26
arma2014
Ассалому алайкум. Бу ТВ да трансляция бўладими ёки ютубдами? Инфо борми?
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика