UZ

Сўнгги янгиликлар

15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  8 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  4 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  0 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  14 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  5 10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  2 09:46Постекоглу: "Тоттенхэм"дан кетишим кутилмаган ҳолат бўлмади"  2 09:21Зоҳир Пиримов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида имкониятлар тенг"  3 09:20Легионерлар. Ғаниев тўлиқ ўйнади, Ҳамробеков эса...  2

Футзал. Осиё чемпионати 2014: "D" гуруҳи вакиллари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди Янгиликлар

Футзал. Осиё чемпионати 2014: "D" гуруҳи вакиллари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди

Бугун, 30 апрель куни Вьетнамнинг Хо Ши Мин шаҳрида футзал бўйича XIII Осиё чемпионатига старт берилади.
Мусобақанинг биринчи кунида “А” ва “В” гуруҳларида жойлашган жамоалар ўзларининг биринчи учрашувларини ўтказади. Ўзбекистон терма жамоаси иштирокидаги биринчи баҳс эса, 1 май куни бўлиб ўтади. Унда Баҳодир Аҳмедов шогирдлари Қирғизистон терма жамоасига қарши майдонга тушишади. “D” гуруҳидан жой олган яна бир учрашувда мусобақанинг амалдаги ғолиби – Япония терма жамоаси Жанубий Кореяга қарши ўйнади.

Осиё чемпионатининг энг кучли квартерти деб аталаётган, “D” гуруҳида иштирок этадиган жамоаларнинг бош мураббийлари бугун матбуот анжуманида қатнашишди. Қуйида мураббийларнинг мусобақа билан боғлиқ бўлган фикрлари келтирилган.

Мигель Родриго (Испания) – Япония терма жамоаси бош мураббийи:

- Осиё чемпиоати биз учун жуда муҳим мусобақа. Япония терма жамоаси ушбу турнирнинг амалдаги ғолиби ҳисобланади. Биз чемпионликни ўзимизда сақлаб қолиш ниятида Вьетнамга ташриф буюрдик. Бундан 2 йил олдинги мусобақада иштирок этган жамоа таркибидан бизнинг сафимизда 6 нафар ўйинчи қолган. Ҳозирда Япония терма жамоаси шаънини асосан ёш футзалчилар ҳимоя қилмоқда, шу сабабдан ҳам биз ҳеч қандай босимни сезмаяпмиз. Кучимизга ишонган ҳолда Осиё чемпионатини яна бир бор ютмоқчимиз. Мусобақанинг тақвимига назар солсак, ярим финалда бизга Эрон терма жамоаси дуч келиши мумкин, аммо биз ҳеч кимдан қўрқмаймиз. Гуруҳимиз тўғрисида гапирадиган бўлсам, сўзсиз, бизнинг гуруҳ турнирнинг энг кучли гуруҳидир. Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамиша фаворитлар қаторида юришса, Жанубий Корея терма жамоасини дунёнинг энг кучли мураббийларидан ҳисобланган испаниялик мутахассис бошқариб келмоқда.

Рауль Эскудеров (Испания) – Жанубий Корея терма жамоаси бош мураббийи:

- Биз мусобақага яхши тайёргарлик кўра олмадик. Боиси, кучли рақибларга қарши ўртоқлик учрашувларини ўтказмадик. Тайёргарлигимиз Жанубий Кореянинг ўзида ўтди. Қуръага кўра, биз жуда қийин гуруҳга тушиб қолдик. Жамоамизнинг асосий мақсади – тажриба тўплаш, аммо биз қўлдан келганча ҳаракат қиламиз ва гуруҳдан чиқишга интиламиз.

Рустам Исаев – Қирғизистон терма жамоаси бош мураббийи:

- Тайёргарлигимиз кўнглидагидек бўлди. Мусобақадан олдин биз Иссиқ-Қўлда йиғин ўтказдик ва ундан сўнг Қозоғистонга йўл олиб у ерда бир нечта ўртоқлик учрашувларида иштирок этдик. Вьетнамда биринчи баҳсимиз Ўзбекистон терма жамоасига қарши бўлиб ўтади. Рақибни яхши ўрганиб чиқдик ва биз ўйинга тайёрмиз.

Баҳодир Аҳмедов – Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи:

- Осиё чемпионати – жиддий мусобақа. Унга тайёргарлик ҳам жиддий бўлиши керак. Биз учун Осиё чемпионатига тайёргарлик Тошкентдаги саралаш учрашувларидан сўнг бошланган. Шу вақт ичида жамоамиз йиғинларда иштирок этиб, ўртоқлик учрашувларини ҳам ўтказди. Охирги учрашувлар Эронга ва Хитойга қарши апрель ойида ўтказилди. Ўзбекистон терма жамоаси ўз олдига албатта энг юқори мақсадларни қўйган, лекин биз босқичма-босқич ҳаракат қилмоқчимиз. Ҳозирда гуруҳдан чиқиш вазифасини уддалаш ниятидамиз. Гуруҳ фаворити сифатида Япония терма жамоасини кўрсатган бўлардим. Ушбу жамоани Осиёнинг гранд жамоалари қаторига қўшса бўлади. Гуруҳдаги барча рақибларга ҳурмат билан қараймиз, аммо мусобақанинг кейинги босқичига чиқиш учун уларни мағлубиятга учратишимиз керак. Ҳозирда айнан шу нарсалар тўғрисида ўйлаяпмиз.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика