UZ

Сўнгги янгиликлар

11:58"Реал", "Атлетико" ва МЮнинг собиқ 28 ёшли футболчиси "Интер Майами"га ўтиши мумкин  0 11:27МЮ ва "Ман Сити" "Бавария" футболчи билан боғланди  0 10:58Мареска "Ливерпуль"нинг ҳозирги даражасини баҳолади  1 10:35Андро Гиоргадзе: "Суперлигада қолиш учун курашишимиз керак"  0 10:12"Қўқон-1912" 7 йиллик танаффусдан сўнг Олмалиқдан ғалаба билан қайтган учрашувдан ГАЛEРEЯ  1 10:02ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Мен бу циркнинг бир қисми бўлишни истамадим"  42 09:40"У яқин кунларда келишини эшитдим. Барчаси душанба куни ҳал бўлади" — МТЖ мураббийи Каннаваро ҳақида  17 09:16Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Европанинг кучли терма жамоалари мураббийларидан кўра кўпроқ маош олади  32 08:30Клейди Даци: "Биз учун энг муҳим нарса - кўпроқ очко тўплаш"  0 08:02Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  2 07:32Постекоглуга сўнгги имконият берилди  9 07:10Суперлига. ОКМК – "Қўқон-1912" 0:1   1 01:33"Спорт-Экспресс": Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади  52 01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  2 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  3

Футзал. ОФК сайти АГМКни дебютант деб ёзди Янгиликлар

Футзал. ОФК сайти АГМКни дебютант деб ёзди

Теглар :  АГМКфутзал
1-12 август кунлари Индонезияда футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

Бунда Ўзбекистон шарафини АГМК футзал клуби ҳимоя қилади. Маълумки, ушбу жамоа мазкур мусобақада учинчи бор иштирок этяпти. Лекин нима учундир ОФК расмий сайти барча гуруҳларни таништираётганда "D" гуруҳида кураш олиб борадиган АГМКни турнир дебютанти деб берди. 

Таништирувда шундай дейилган: Ўзбекистон номидан бу мусобақада янги чемпион АГМК футзал клуби қатнашади. Аввалги икки йил "Олмалиқ" иштирок этганди, 2014-2015 йиллари "Локомотив" қатнашган. Ўзбекистон терма жамоаси Хитой Тайпейида ўтказилган ОФК футзал чемпионатида 3-ўринни эгаллаганди. АГМК ҳам шу натижани такрорлай олишини вақт кўрсатади".

Аслини олганда, АГМК футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионатида кетма-кет учинчи йил иштирок этади. Фақат жамоа номи "Олмалиқ"дан АГМКга ўзгаргани ОФКдагиларни бефарқ қолдирган бўлса керак. Тўғри, АГМК номи мусобақада дебютант, лекин жамоа эмас.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика