UZ

Сўнгги янгиликлар

23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  0 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  2 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  18 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  4 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7 18:57"Ал Иттиҳод" Бензема ўрнига Салоҳни олиб келмоқчи  4 18:30Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Хитойга ютқазди  7 18:13"Андижон" Хомяков билан боғлиқ вазият юзасидан расмий изоҳ берди  5

Футзал. Назорат учрашуви. Ўзбекистон МТЖ - "Олмалиқ" 4:8 Янгиликлар

Футзал. Назорат учрашуви. Ўзбекистон МТЖ - "Олмалиқ" 4:8

Тожикистон терма жамоасига қарши учрашувларга тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳамда клублар ўртасидаги Осиё чемпионатига ҳозирланаётган "Олмалиқ" жамоалари ўзаро назорат учрашуви ўтказишди.

Терма жамоамиз асосан янги ўйинчилар билан ўйнаган бўлса, олмалиқликлар мусобақага кетадиган ўйинчилар билан майдонга тушишди. Лекин, Александр Петров кичик жароҳати борлиги сабаб Шуҳрат Тожибоев, Хуршид Умаралиев, Константин Свиридов ва Андрей Шлемаларнинг хизматларидан фойдалана олмади.

Учрашувнинг биринчи бўлимини мамлакатимизнинг амалдаги чемпионлари 4:3 ҳисобида ўз фойдаларига ҳал этишди, иккинчи бўлимда эса ҳисоб йириклашиб кетди. Якуний ҳисоб 8:4 "Олмалиқ" фойдасига.

Назорат ўйини
08.07.2016, "Ўзбекистон" спорт мажмуаси

Ўзбекистон МТЖ - "Олмалиқ" 4:8
Голлар
: Д.Ирсалиев 2та, Д.Раҳматов, И.Ражабов - Ф.Фахриддинов 3та, Д.Чориев 2та, М.Файзуллаев, Ж.Содиқов, Ж.Аноров

Ўзбекистон МТЖ (биринчи бешлик): Акмал Хазратқулов, Сирожиддин Маҳмудов, Алишер Ибрагимов, Илҳом Ҳамроев, Тоҳир Абдураззоқов.
Захирадан тушганлар: Шавкат Ибрагимов, Равшан Элибоев, Дилшод Раҳматов, Дилшод Ирсалиев, Элдор Ҳошимов, Даврон Абдураҳмонов, Нодир Элибоев, Алан Аминов, Дилмурод Шавкатов, Машраб Одилов, Илҳом Ражабов, Саид Ризо Миршарофов, Акбар Усмонов.

"Олмалиқ" (биринчи бешлик): Клим Тюгаев, Жавлон Аноров, Мақсуд Файзуллаев, Жасур Содиқов, Даврон Чориев.
Захирадан тушганлар: Рустам Умаров, Жамолиддин Шарипов, Суннат Куралов, Фарҳод Абдумавлонов, Феруз Фахриддинов.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 12, 13 ва 14 июль кунлари Тошкентда Тожикистон терма жамоасига қарши 3та ўртоқлик учрашуви ўтказади, "Олмалиқ" эса 15-23 июль кунлари Бангкокда ўтказиладиган клублар ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этади.


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика