UZ

Сўнгги янгиликлар

20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  7 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  5 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  11 19:21"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон - Эрон 0:0 (матнли трансляция)  336 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  6 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  7 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  18 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  7 16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0 15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  5 15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  4 15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  9 14:25"Манчестер Сити" футболчиси Қозоғистон билан ўйиндан сўнг Дастан Сатпаевни мақтади  7

Футзал. Машраб Одилов: “Кучли иродамиз эвазига ғалаба қозондик” Янгиликлар

Футзал. Машраб Одилов: “Кучли иродамиз эвазига ғалаба қозондик”

Футзал бўйича Ўзбекистон Олий лигасининг 2-турида “Локомотив” жамоаси “Хуахин-Жиззах”га қарши майдонга тушди.

Мазкур баҳсда тошкентликлар ишончли ғалабани қўлга киритди, 5:1. Ўйиндан сўнг “Локомотив” етакчиси Машраб Одилов билан суҳбатлашдик.
“Бугунги ўйин жуда қийин бўлишини билардик, - дея гап бошлади Одилов. Шунга ўзимизни ҳар томонлама тайёрладик. Кучли жамоа устидан ғалаба қозондик. Қолган беллашувларда ҳам шу тариқа ҳаракат қиламиз.

- “Локомотив” айнан ниманинг эвазига ғалаба қозонди, деб ўйлайсиз?
- Биз битта мақсад – ҳимояда ишончли ўйин кўрсатиш ва яратилган вазиятлардан унумли фойдаланишимиз муҳим эди. Ўйиндан олдин барчамиз билардик, рақиб кучли ва улар кўпроқ ҳужум ташкил қилишига интиларди. “Локомотив” бугун кучли ирода намойиш этди. Ўйин давомида яратилган ҳар бир вазиятимиздан тўғри фойдаланган ҳолда ғалаба қозондик.

- “Локомотив”нинг бу мавсумдаги асосий мақсадларига тўхталиб ўтсангиз?
- Фақат чемпионлик учун курашамиз. Таркибимизда жуда кучли футболчилар тўпланган. Олдимизда турган ҳар бир учрашувни ютишимиз ва очколаримиз сонини кўпайтириб боришимиз лозим.



- Рақобатчи жамолар сифатида кимларни кўрсата оласиз?
- Мен алоҳида бирорта жамоани кўрсатмоқчи эмасман. Бу мавсумда чемпионатда кучли жамоалар тўпланишган ва ҳар бир клубнинг ўз олдига қўйган мақсадлари бор. Ўткинчи ўйинлар йўқлигини айта оламан.

- “Нефтчи”га қарши кечадиган ўйин олдидан фикрингиз қандай?
- Биз бу жамоа иштирокидаги иккита учрашувни кузатдик. Жамоада яхши ижрочилар бор. Қолаверса, бош мураббийи ҳам анча тажрибали мутахассис ҳисобланади. “Нефтчи” билан қийин ўйин кечади ва бу баҳсда ғалаба қозониш учун майдонга чиқамиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика