UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  1 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  1 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  16 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  0 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  0 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  1 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  22 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  4 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  3

Футзал. "Локомотив" Япония чемпионига мағлуб бўлди Янгиликлар

Футзал. "Локомотив" Япония чемпионига мағлуб бўлди

Хитойнинг Ченгду шаҳрида Тошкентнинг "Локомотив" жамоаси клублар ўртасидаги Осиё чемпионатининг биринчи тури доирасида Япония чемпиони "Нагоя Оушенс"га қарши баҳс олиб борди.

"Нагоя Оушенс" (Япония) - "Локомотив" (Ўзбекистон) 3:1
"Shuangliu Sports Centre", Ченгду
Голлар:
Ҳ. Шираката 8, Т. Ватанабе 21, К. Свиридов (авт.) 30 - Ф.Абдумавлонов 38

"Нагоя Оушенс": 1.Рюма Шинода, 3.Ватару Китаҳара, 4.Рафаэл Ёшио Сакаи, 9.Каору, 15.Томоки Ёшикава.
Заҳирадан тушганлар: 2.Даиму Язава, 5.Рюта Ҳоши, 7.Киёто Яги, 8.Ҳидекази Шираката, 11.Ҳироки Ураками, 13.Томоаки Ватанабе, 16.Такуми Окажима.

"Локомотив": 1.Олег Тукмаков, 4.Шуҳрат Тожибоев, 8.Виталий Борисов, 11.Артур Юнусов, 14.Константин Свиридов.
Заҳирадан тушганлар: 12.Клим Тюгаев, 3.Суннат Куралов, 5.Олег Холмуҳамедов, 6.Фарход Мирахмедов, 7.Фурқат Азизов, 9.Андрей Шлёма, 10.Махсуд Файзуллаев, 13.Фахриддин Самедов, 15.Фарход Абдумавлонов.   



Ана шу учрашувнинг ҳисобини LIVE тарзда бериб борамиз. Биринчи бўлимдан сўнг японлар кичик ҳисобда олдинда эдилар, афсуски иккинчи бўлимнинг дастлабки дақиқасидаёқ Япония терма жамоаси аъзоси Томоаки Ватанабе иккинчи тўпни "темирйўлчилар" дарвозасига киритди.

40. Свиридовнинг кучли зарбасига аниқлик етишмади.

40. Энди рақиблар бош мураббийи тайм аут олди.

Бугун "Нагоя Оушенс" дарвозабони паркетда энг яхшилардан бири бўлмоқда.

39. Виталий Борисовнинг кучли ва аниқ зарбасини дарвозабон қайтариб юборди.

39. Самедовнинг яқин масофадан берган зарбасига аниқлик етишмади.

38. Гооооооллллл, Фарход Абдумавлонов, 3:1. Артур Юнусов тезкор қарши ҳужумни бошлаб берди, Свиридов эса Абдкмавлоновга якунловчи пасни ташлаб берди.

36. Аввалига Виталий Борисов, кейин Свиридовнинг зарбаларини дарвозабон қайтариб юборди.

Кутилганидек, Шуҳрат Тожибоев ўйновчи дарвозабон сифатида майдонга тушди.

35. Аҳад Юсупов тайм аут олди, "Локомотив" таркибида ўйновчи дарвозабон тушади.

34. Рақиб футболчиси кутилмаганда Константин Свиридовга олдириб қўйди, Свиридов эса қулай вазиятга чиқиб бориб зарба берди, унинг зарбасини дарвозабон ушлаб олди.

33. Каору Тукмаков билан бирга-бир чиқиб бориб, имкониятдан фойдалана олмади.

31. Афсуски, Олег Тукмаков ўз дарвозасидан учинчи тўпни олиб чиқди. Рюта Ҳоши ҳисоб йириклашишини таъминлади, 3:0.

27. Фахриддин Самедовнинг зарбаси бироз ноаниқ чиқди.

25. Каору кучли зарба берди, тўп икки марта дарвоза устунига тегиб қайтди.

24. Артур Юнусовнинг зарбасини дарвозабон чиройли тарзда кайтариб қолди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика