UZ

Сўнгги янгиликлар

09:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  1 09:22Анчелотти Винисиусни огоҳлантирди  0 08:55Рамос ўз хизматларини Европанинг ТОП клубига таклиф қилган  5 08:28"Нефтчи" 20 ёшли футболчи билан шартнома имзолади  1 08:03Азизбек Пирмуҳаммедов якунланган мавсумда Суперлигада ушбу натижага эришган ягона футболчи  0 07:31"Навбаҳор" тўпурари фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттириши мумкин  1 02:20Суперлига-2025. Мавсумнинг эсда қоларли лаҳзалари  1 01:56"Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирини сотиб олмоқчи  1 01:24Асосий таркибдан жой ваъда қилинган "Сити" футболчиси жамоани тарк этмоқчи  0 00:51МЮ "Атлетико" футболчисини 30 млн. еврога сотиб олиши мумкин  1 23:45Яхшибоев ва Болтабоев "Андижон"га ўтди  20 23:27"Йилнинг энг яхши ёш футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  2 22:44"Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  4 22:11"Нефтчи"дан кетган Левченко Суперлигада "йил мураббийи" совринини қўлга киритди  6 22:06"Реал" ТВ Родригонинг "Жирона" билан ўйинда йиқилиши ҳақида: "Контакт бор — демак, пенальти"  10

Футзал. "Локомотив" - "Бунёдкор" учрашувидан сўнг мураббийлар фикрлари Янгиликлар

Футзал. "Локомотив" - "Бунёдкор" учрашувидан сўнг мураббийлар фикрлари

Хабарингиз бор, бугун Фарғонадаги "Само" аренасида футзал бўйича Олий лига баҳсларига старт берилди.

Мусобақанинг очилиш ўйинида Тошкент шаҳринг икки жамоаси "Локомотив" ва "Бунёдкор" клублари ўзаро тўқнаш келдилар ва учрашувда темирйўлчилар 4:1 ҳисобида ғалабага эришдилар. 

Қуйида ўйин якунида ҳар икки жамоа мураббийлари томонидан билдирилган фикрлар эътиборингизга ҳавола этилади.

Фарҳод Мираҳмедов ("Локомотив" мураббийи) - Янги мавсумдаги биринчи учрашувда иштирок этдик. Янги тўплар берилди. Қолаверса бу паркетда тўп юриши қийин кечди. Нафақат биз, рақиб ҳам қийналди. Тўпни оширишда муаммолар юзага келди. Футзал чемпионатимизда яхши жамоалар кўпайди. "Бунёдкор" таркибидаги ёшлар анча ўсишга эришди. Бизнинг таркибимизда терма жамоа футболчилари бўлишига қарамасдан, рақиб муносиб қаршилик кўрсата олди.

Абдулла Бўриев ( "Бунёдкор" бош мураббийи") - Авваломбор барча футзал мухлисларини мавсумнинг очилиш учрашуви билан табриклайман. Ўйлайманки, чемпионатимиз бу йил анча қизиқарли ва шиддатли руҳда ўтади. Кўп жамоалар деярли бир хил даражада, десам муболаға бўлмайди. Мавсумга тайёргарликни август ойидан бошладик. Тайёргарликни яхши олиб бордик. Ўртоқлик учрашувлари ўтказилди. Бугун мавсумдаги илк ўйинимиз эди. Йигитлар бироз қийналишди. Умуман олганда бир хил ўйин бўлди. Имкониятларидан фойдаланган жамоа ғалаба қозонди. Кейинги ўйинларда бугунги хато ва камчиликларни бартараф этиб ижобий натижа кўрсатишга ҳаракат қиламиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика