Футзал. Эронда бўлиб ўтаётган U-20 Осиё чемпионати ҳақида қисқача

Narzulla Saydullayev
16 июн 2019, 18:06
Шу кунларда Эроннинг Табриз шаҳрида футзал бўйича U-20 Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Аввало шуни айтиш керак, ушбу мусобақа ОФК тарихида иккинчи борр ташкил қилиняпти. Биринчиси 2017 йилнинг 16-26 май кунлари Таиландда ўтказилган бўлиб, бунда эронлик ёш футзалчилар финалда ироқлик тенгқурларини 2:0 ҳисобида мағлуб этишганди.

Икки йил олдинги мусобақада Ўзбекистон ёшлар футзал терма жамоаси ҳам қатнашиб, вакилларимиз 3-ўрин учун кечган баҳсда Таиландга 1:8 ҳисобида мағлуб бўлишган.

Лекин бу йилги мусобақада Ўзбекистон қатнашмаяпти, бунга сабаб биз саралаш ўйинларида Тожикистондан ўта олмаганмиз. Икки йил олдиги футзал бўйича U-20 Осиё чемпионатида 21та жамоа қатнашганди. Бу йилгисида ОФК 12 жамоа иштирокида турнирни ўтказишни лозим топди.

Иштирокчилар:


"A" гуруҳи - Афғонистон, Эрон, Гонконг.
"B" гуруҳи - Таиланд, Ливан, Қирғизистон.
"C" гуруҳи - Япония, Вьетнам, Тожикистон.
"D" гуруҳи - Индонезия, Ироқ, Хитой Тайпейи.

Мусобақа регламентига кўра, ҳар бир гуруҳдан биринчи-иккинчи ўринни эгаллаган жамоалар кейинги босқичга йўл олади. Мусобақа финали 22 июнь куни бўлиб ўтади.

Шу пайтгача бўлиб ўтган ўйинлар:

Хитой Тайпейи - Ироқ 2:5
Тожикистон - Япония 1:3
Қирғизистон - Таиланд 2:4
Гонконг - Эрон 3:7
Индонезия - Хитой Тайпейи 6:3
Вьетнам - Тожикистон 2:1
Ливан - Қирғизистон 3:2
Афғонистон - Гонконг 6:1
Ироқ - Индонезия 1:2
Япония - Вьетнам 2:1

Бугун бўлиб ўтадиган иккита ўйиндан сўнг гуруҳ ўйинлари ўз якунига етади.

Таиланд - Ливан
Эрон - Афғонистон

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›