UZ

Сўнгги янгиликлар

07:10Суперлига. "Сурхон" — "Машъал" 0:0  0 06:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи" 2:0  0 01:59ЕЧЛ. Рэшфорднинг дубли "Барселона"га ғалаба келтирди, "Қайрат" ва "Галатасарой" йирик ҳисобда ютқазди  26 01:52ЕЧЛ. "Манчестер Сити" "Наполи"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  46 01:15АПЛда бирорта очко йиғмаган клуб бош мураббийи билан шартномани узайтирди  0 00:50Беллингем дербига қадар сафга қайтиши мумкин  1 00:19"Реал"нинг аппеляцияси яна рад қилинди  9 23:47ЕЧЛ. "Монако" Бельгияда "тарсаки еди", "Байер" Данияда дуранг ўйнади  0 23:20Луис Энрике "Аталанта"га қарши ўйинни трибунадан кузатгани сабабини айтди  0 22:37Жозе Моуринью: "Фенербаҳче"да ишлаб хато қилдим, у ер менинг даражам эмасди"  23 22:22Бернарду Силва: "Доннарумма менга Куртуани эслатади"  0 21:55Марказлашган VAR тизими Ўзбекистонда илк бор масофадан туриб синовдан ўтказилди  7 21:39Ўзбекистон U-16 ўртоқлик ўйинида Черногорияни мағлуб қилди  5 21:23Сантьяго Канисарес ЕЧЛ фаворитларини санади  3 20:59Жозе Моуринью: "Бунгача мен ишлаган бирорта гигант клубдан бунчалик иштиёқ олмаганман"  6

Футзал. Эдуардо Боржес: "Ўйновчи дарвозабон эвазига зафар қучдик" Янгиликлар

Футзал. Эдуардо Боржес: "Ўйновчи дарвозабон эвазига зафар қучдик"

"Tashkent Cup-2014" халқаро турнири доирасида ўтказилган Беларусь - Озарбайжон (1:2) учрашувининг энг яхши ўйинчиси деб топилган Эдуардо Боржеснинг фикрлари билан қизиқдик.
"Ўйин яхши ўтди. Фақат ғалаба учун ўйнагандик. Ўйновчи дарвозабон эвазига зафар қучдик. Барча футзалчилар яхши ҳаракат қилишди. Вазиятлардан унумли фойдалана олдик", - дейди Эдуардо Боржес.

- Иккала голни ўйновчи дарвозабон ҳаракат қилаётганда урдинглар. Бу машғулотларда ишлаб чиқилган тактиками?
- Биз ҳар бир машғулотда ўйновчи дарвозабон билан ҳаракат қилишни машқ қиламиз. Бир кун олдин Қозоғистонга қарши баҳсда шу нарса бизга панд берганди, бугун эса бу тактика бизга омад келтирди.

- Рақиб жамоа сафида кимни энг яхши деб айта оласиз?
- Беларусь терма жамоаси сафида дарвозабон яхши ўйнади. Бироқ қатор вазиятларда ўз дарвозасини ҳимоя қила олди.

- Сўнгги турда Ўзбекистон билан ўйнайсизлар. Ушбу учрашувдан олдинги фикрларингиз...
- Ўзбекистон кучли жамоа, ҳам тактик, ҳам руҳан. Трибунадаги мухлислар ҳам уларга мухлислик қилишади. Насиб қилса бу ўйинда ҳам ғалаба қозонамиз.


Толибжон Қосимов суҳбатлашди
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика