Футзал. Бугунги рақибларимиз Қувайт-Тожикистон ўйинига ташриф буюришди
Tolibjon Qosimov
1 май 2014, 12:25
Футзал бўйича Осиё чемпионати биринчи турида бизга рақиблик қилувчи Қирғизистон терма жамоаси аъзолари кеча бўлиб ўтган "A" гуруҳи ўйинига ташриф буюришди.
Унда Қувайт ҳамда Тожикистон терма жамоалари ўзаро куч синашишди, учрашув қувайтликларнинг йирик 5:0 ҳисобидаги ғалабалари билан якунига етган.