Футзал. Бугундан Олий лига 2-турга старт берилади
28 сен 2025 09:45
Янгиликлар
Футзал. Бугундан Олий лига 2-турга старт берилади
Мамлакатимизнинг энг кучли 18 жамоаси олти кун мобайнида водийлик футзал ишқибозлари диққатига шиддатли ўйинларни тақдим этишади. Турнинг дастлабки учрашувида беш карра мамлакат чемпиони – Олмалиқ шаҳрининг ОКМК жамоаси Термизнинг "Сурхон" жамоасини имтиҳондан ўтказади. Учрашув соат 15:00 да бошланади.
Соат 17:00 да амалдаги чемпион БМБ ПФC Фарғонанинг “Нефтчи” клубига қарши саф тортади. Мазкур баҳсда ҳам мухлислар муросасиз ўйиннинг шоҳиди бўлишлари аниқ.
Куннинг сўнгги учрашуви эса соат 19:00 да старт олади ва унда "Қизилқум" ҳамда "Локомотив" жамоалари ўртасидаги қизиқарли ўйинни томоша қиламиз. 2-турнинг барча учрашувларини Сиз ЎФФнинг You Tube канали орқали жонли тарзда кузатиб боришингиз мумкин.
Шунингдек, "Спорт-ТВ" ижодий бирлашмаси "Футбол-ТВ" телеканали куннинг биринчи ўйинини тўғридан-тўғри, қолган иккита баҳсни эса ёзиб олинган ҳолда кўрсатишни режа қилган. Шу ўринда эслатиб ўтамиз, "Универсал" мажмуасига кириш мутлақо бепул.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
"Барселона" "Овьедо"ни аяб ўтирмади ва Ла Лига пешқадамига айланди
Фикрлар