UZ

Сўнгги янгиликлар

11:30Бугун ЖЧ-2026 қуръаси. Ўзбекистонга кимлар рақиб бўлади?  1 11:05Мавсум якунлари туркумидан. Суперлиганинг энг яхши дарвозабони ким бўлди?  0 10:42Расман. "Арсенал" 16 ёшли эгизак футболчиларни трансфер қилди  1 10:15"Шўртан" футболчиси "Бухоро"га ўтмоқда  1 10:01Фабио Каннаваро қуръа ҳақида қисқа фикр билдирди  6 09:46Месси энг кучли мураббий ким деган саволга жавоб берди  1 09:20Мартин Боаке Ўзбекистон Суперлигасига қайтмоқда  9 08:53Дунёнинг энг кучли ТОП-100 талик футболчилар рейтингидан ўзбекистонлик футболчи жой олди  3 08:26"Насаф" ва "Андижон" жамоалари "Пахтакор" футболчисини сотиб олмоқчи  1 07:58Суперлига. Бугун илк плей-офф ўйинлари бўлиб ўтади  3 07:25ЖЧ-2026. Бугун қуръа  18 02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  3 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  17 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  18

Футзал бўйича BMB CUP мусобақасида энг кучлилар тақдирланди Янгиликлар

Футзал бўйича BMB CUP мусобақасида энг кучлилар тақдирланди

Теглар :  BMB CUPФутзал
Бугун BMB HOLDING ташаббуси билан ўтказиб келинаётган анъанавий BMB CUP мусобақаси тўртинчи мавсуми якунига бағишланган тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Футзал бўйича мазкур мусобақа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 январдаги ПФ-5924-сонли Фармонида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб ҳамда мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, футзални янада ривожлантириш, ёшларни спортга кенг жалб қилиш орқали истеъдодларни кашф қилиш  мақсадида ташкил этилди. 


Футзал бўйича анъанавий “BMB CUP” мусобақаси ҳаваскорлар ўртасида 2024 йилнинг ноябрь ойидан 2025 йилнинг февралига қадар, қариийб 4 ой давомида ўтказилди. Мусобақада 30 дан ортиқ жамоалар иштирок этиш истагини билдирди. Аввалига саралаш мусобақаси ташкил қилиниб, ушбу босқичдан муваффақиятли ўтган 10 жамоа асосий мусобақада иштирок этди. Мусобақанинг асосий босқичида иштирок этган жамоалар жами 18 турда 90 та учрашув ўтказди. 


Аҳамиятли томони шундаки, ушбу мавсумдаги мусобақада белгиланган тартибга кўра, ҳар бир жамоада 2 нафар профессионал ва 5 нафар 
2007-2009 йилларда туғилган ёш футзалчиларнинг бўлиши мажбурий бўлиб, улардан бири  жамоа таркибида майдонда ҳаракат қилиши  лозим. Бу ўз навбатида мусобақанинг янада шиддатли ўтиши, ёшларнинг мусобақаларда иштирок этишга қизиқишини ортишига ҳамда футзални ёшлар орасида оммалашишига ва улар орасидан иқтидорлиларини танлаб олиш имконини яратди. Мамлакатимиз ёшлар терма жамоаси мазкур мусобақада иштирок этаётган ёш футзалчилар ташкил қилаётгани албатта қувонарли ҳол бўлиб, бу ютуқ мусобақа иштирокчилари томонидан алоҳида таъкидланди. 
Мусобақа давомида ижтимоий тармоқлар орқали учрашувлар видеотрансляцияси мунтазам равишда узатилиб, инстаграмм, фейсбук ва бир нечта телеграмм каналлар орқали мусобақа натижалари, тўпурар футзалчилар ва бошқа статистик маълумотлар, мусобақанинг энг чиройли голлари видеолавҳаси ҳавола этиб борилди.


Мусобақанинг сўнгги ўйини якунига етгач, ғолиблар тақдирланди. Футзал бўйича BMB CUP мусобақаси ғолиби Кубоги, олтин медаллар ва 100 млн сўм пул мукофоти билан "Hayot Bank" жамоаси тақдирланди, иккинчи ўрин ва кумуш медаллар ҳамда 75 млн сўм пул мукофоти  UzSQB жамоасига, учинчи ўрин ва бронза медаллари ҳамда 50 млн сўм пул мукофоти эса "DHL" жамоасига насиб этди. 

 
Шунингдек қуйидаги йўналишларда ҳам энг яхшилар тақдирланишди: 
“Fair Play” номинацияси, мусобақанинг энг интизомли жамоаси - "BMB", 
“Мусобақанинг энг яхши дарвозабони” - Лазизхўжа Хўжаматов ("UzSQB"), 
“Энг яхши ёш ўйинчи” - Азизбек Жалолиддинов ("Ёш гвардиячи БЎСМ"), 
“Мусобақа тўпурари” - Азамат Байматов 37 та гол ("Яшнобод"), 
 “Мусобақанинг энг яхши ўйинчиси” - Бекзод Амануллаев ("Hayot Bank").


Тақдирлаш маросимидан тўлиқ ФОТОГАЛЕРЕЯ



Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика