UZ

Сўнгги янгиликлар

17:40Ван Бастен Салоҳ ҳақида: "Агар Мо шундай муносабат билдираётган бўлса, унинг ақли май қўнғизиникидек экан"  3 17:25Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"  6 17:00"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради  38 16:40Камбэк: "Бавария" ҳимоячиси 262 кун деганда қайтди  0 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  4 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  8 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  6 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  7 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   10 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  12 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  3 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  12 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  1 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  4

Футзал. Абдулла Бўриев: "Ўзбекистон терма жамоаси аввалги натижасини яхшилашига умид қиламан" Янгиликлар

Футзал. Абдулла Бўриев: "Ўзбекистон терма жамоаси аввалги натижасини яхшилашига умид қиламан"

Ўзбекистон футзал терма жамоаси собиқ ўйинчиси Абдулла Бўриев юртимизда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати олдидан фикрларини билдирди.

"Жаҳон чемпионатини Ўзбекистонда ўтаётгани билан чин қалбимдан табриклайман. Бу жуда катта воқеа ҳисобланади. Мундиалда учинчи маротаба иштирок этамиз. Бу аввалгиларидан аҳамиятлиси мезбон эканлигимизда. Футзалчиларимиз мухлислар қаршисида тўп тепишади. Боз устига кетма-кет узлуксиз бу мусобақада иштирок этиб келяпмиз. 

Хосе Венансио Лопес бошчилигида Осиё чемпионатида иштирок этиб келишди. Кўриндики, Эрон ҳам таркибида ўзгаришлар қилди. Бу таркиби бўшроқдек таассурот қолдирди. Бизнинг жамоа ёмон ўйин кўрсатгани йўқ. Янги мураббий кўпроқ ёшларга урғу берди. Чемпионатимизни кузатди ва ўзига ёққан таркибни йиғди. Афсуски, жароҳатдан ҳеч ким кафолатланмаган. Бу омил ўз сўзини айтмасдан қолмайди. Мураббийнинг тактикаси бошида кўпроқ прессинг қилиш эди. Энди балки жароҳатлар кўпайганиданми, тактика ўзгарди, кўпроқ ҳимоя ва стандарт вазиятга эътибор қаратмоқда. Нимадир олиб кирди, аммо кам деб ўйлайман. 

Жаҳон чемпионатидаги имкониятларимизни ўртача деб ўйлайман. Таркибимиз оптимал ҳолатда эмас. Агарда акси бўлганида юқорироқ баҳолаш мумкин эди. Бу сафар аввалги натижани такрорласак керак. Умид қиламанки, йигитлар натижани яхшилашади.

Аввалги Жаҳон чемпионатида Анасхон, Ихтиёр ўзини кўрсатган. Айни пайтда таркибда ёшлар кўп. Ажралиб тураётгани Аброр деб ўйлайман. Жароҳат сабаб таркибга кира олмаётган Музаффар Ахаджоновни ҳам айтган бўлардим. 

Фаворитлар футболда бўлгани каби Бразилия, Испания, Аргентина, Португалия. Терма жамоамизнинг Бразилия билан ўйинини томоша қилдим. Йигитлар ҳали оптимал спорт формада эмас. Терма жамоамизга омад тилайман",- дейди Абдулла Бўриев.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика