UZ

Сўнгги янгиликлар

13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  2 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  6 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  2 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  1 11:22Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-турида 120 та гол урилди   2 10:45Башар Ресаннинг "Пахтакор"даги келажаги маълум  4 10:17Гвардиола "Реал"ни мағлуб этганидан сўнг нималар деди?  5 09:43Алонсонинг ўрнига "Реал"ни бошқариш учун асосий номзод маълум  15 09:155 та жамоа EЧЛ плей-офф йўлланмасини нақд қилди  4 08:42EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  6 08:10"Андижон" вакиллари Грузия кубогининг финалида кимларни кузатгани боргани маълум  7 07:37Алонсо мағлубиятдан сўнг нималар деди?  14 04:00Мундиал тарихи. Футболчи сувга тушиб кетган, майдон четидаги полиция голли узатма берган ҳамда мураббийлар ҳакамлик қилган илк жаҳон чемпионатини ёдга оламиз  0

Футболни зўри бугун бўлади Янгиликлар

Футболни зўри бугун бўлади

Лекин бу кўпчилик кутаётган "Барселона" - "Боруссия Дортмунд" ўйини эмас.

Бу Ўзбекистон Кубоги доирасида кечадиган "Пахтакор" - ОКМК ёки ЕЧЛдан ўрин олган ПСЖ "Астон Вилла" учрашуви ҳам эмас.

Ўйин бизнинг вақт билан 22:15да старт олади ва бунда Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Саудия Арабистони U-17 терма жамоасига қарши баҳс олиб боради. Ўйин шунчалик муҳимми, ахир биз ҳам, Саудия ҳам гуруҳдан чиқиб бўлди, қолаверса ҳар икки жамоа Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритган дерсиз. Лекин ўзим анчадан бери шу учрашувни кутяпман.

Тўғри, дастлабки икки турда ўсмирларимиз чиройли ғалабага эришиб, Таиланд билан Хитойни ютдик. Гуруҳдан чиқишнинг ўзиёқ бизга ЖЧ йўлланмасини берди. Гуруҳдан чиқадиган 1-2 ўринлар U-17 Жаҳон чемпионати чиптасига эга бўлишини ҳам айтиб ўтдик. Бу ўйиннинг биз учун муҳимлиги шундаки, терма жамоамиз кучини Саудия Арабистони фонида кўриб оламиз.
 
Ҳар қанча ривожланмасин Таиланд ёки Хитой футбол мамлакати эмас. Уларда катта пул бўлмаса футболи ҳақида ҳеч ким гапирмайди. Аммо Саудия бошқа олам. Саудия худди бизга ўхшаб азалдан футболни севади. Уларнинг футболини ушлаб турган катта пуллар ёки Саудияга оқиб келаётган юлдузлар эмас, балки футбол қадриятлари.

Саудия Арабистонига Роналду келмаган пайти ҳам футболи зўр бўлган. Уларда тарих бор, мактаб бор, кучли-кучли клублар бор. Ўзбекистон ОФКга аъзо бўлиб Саудиянинг исталган ёшдаги терма жамоасига қарши баҳс олиб боряптики, доим эътиборли ўйин бўлади.

Биз қанчалик футболни яхши ўйнай оламиз, кучли жамоа фонида нималарга қодирмиз? Бизнинг мактаб Осиёдаги кучли мактаблар билан беллаша оладими? Бугунги ўйин шу каби саволларга қисман жавоб берса ажаб эмас.

U-17 жамоаларининг бирламчи мақсади Жаҳон чемпионатига чиқиш ёки Осиё турнирида чемпион бўлиш бўлиб қолмаслиги керак. Бу ёшдаги жамоалар биринчи навбатда футбол ўйнашни ўрганиши лозим. Бу ёшдаги болалар энди катта йўлнинг бошига чиқяпти. Эртага Жаҳон чемпионатига бориб ўйнаган билан ҳам ҳамма бирданига зўр бўлиб қолмайди. Зўр бўлиш учун янада машаққатли йўлни босиб ўтиш керак бўлади.

Терма жамоамиз устози ўйиндан олдин жуда чиройли гапирди. "Биз ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишни хоҳлаймиз. Мен бугунги учрашувда кучни тежаб кейинги баҳс ҳақида ўйламоқчи эмасман. Биз дуранг ҳақида ўйлаётганимиз йўқ, фақат ғалабани кўзлаяпмиз", - дея айтиб ўтди Ислом Исмоилов ОФК сайтига берган интервьюсида.

Худди шу гапни саудияликлар устози Марио Да Сильва ҳам гапирибди. Бу яхши, чунки футболдаги "навбатчи ўйинлар" ҳеч ёқмайди. Агар биз охирги турда Хитой ёки Таиланд билан ўйнаганимизда балки "навбатчи ўйин" деса бўларди. Аммо Саудия Арабистонига қарши ўз кучимизни кўрсатишимиз шарт. Замонавий ўзбек футболи мактаби салоҳиятини қайсидир жиҳатдан бугунги баҳс белгилаб беради.

Вакилларимизга омад ёр бўлсин.

Х.Холиқов

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика