UZ

Сўнгги янгиликлар

23:49"Ал Айн Халқаро Кубоги-2025". Миср пенальтилар сериясида ғалабага эришди ва учинчи ўринни эгаллади   1 23:35Жалолиддин Машарипов жароҳатдан қутилдими?  3 23:03Достон Ҳамдамов: "Ҳаммаси ўзимизнинг қўлимизда, яхши тайёргарлик кўрсак Бразилия билан ҳам ўйнай оламиз деб ўйлайман"  5 22:26Игорь Сергеев: "Эрон? Ишончим комил, яна жиддий жанг бўлади"  7 21:56ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-19 чемпионат финали. "Пахтакор" - "Насаф" 4:1  1 21:28"Барселона" янги "Камп Ноу"да илк ўйинини қачон ўтказиши маълум бўлди  2 20:36Тиаго Силва "Милан"га қайтиши мумкин  3 20:23Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Италия билан ўйиндан олдинги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  5 20:12"Шармандалик, бу шармандалик!"  52 20:10Нурбек Сарсенбаев: "Италия қарши ҳужумда Хорватиядан кўра анча хавфли"  2 19:51Муҳаммадали Мусахонов: "Италия билан учрашувда бор кучимиз билан ҳаракат қилиб, давлатимиз байроғини юқорига кўтарамиз"  0 19:28Ислом Исмоилов: "Италия — нафақат Европа, балки мундиалнинг энг кучли жамоаларидан бири"  7 19:10Ўзбекистоннинг италиялик таҳлилчиси Каннавародан таклиф, "Squadra Azzurra"нинг муваффақиятсизлиги ҳамда U-17 жаҳон чемпионати нимчорак финали ҳақида гапирди  0 18:48AS: Зидан ёзда Франция терма жамоасини бошқаради   1 18:27Конате "Ливерпуль" билан янги шартномаси ҳақида: "Бу мураккаб жараён, биз ҳамма нарсани айта олмаймиз"  1

Футболимиз юзи бўлган, лекин томоша майдонига айланаётган терма жамоа Янгиликлар

Футболимиз юзи бўлган, лекин томоша майдонига айланаётган терма жамоа

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг февраль ойида БААда ўтказган йиғини, назорат учрашувларидаги натижалари кўпчиликда танқидий фикр юзага келтиргани табиий.

Хусусан, бизда ҳам мулоҳаза юритишга асос бўладиган қатор жиҳатлар, муаммоли ҳолатлар йиғилиб қолганди. Айтадиган фикрларимиз йиғилиб-йиғили,б дарё бўлиб кетмасидан иссиғида баён қилишни жоиз, деб билдик.

Ахир бу назорат учрашуви. Натижа муҳим эмас-ку!

Яхши ҳам, терма жамоамиз назорат учрашувида мағлуб бўлди. Ўзимизни шу йўсинда юпатишга мажбурмиз. Акс ҳолда, билмадим, нима бўлар эди. Рақиблар "Зенит", Иордания терма жамоаси ва Беларусь чемпионатининг амалдаги ғолиби "Шахтёр" (Солигорск). Натижалар турлича, Россия грандига йирик 0:4 ҳисобидаги мағлубият, иорданияликлардан бир киши кўп бўла туриб, 2:0 ҳисобидаги ғалаба ва ҳаммасидан ҳам ўтиб тушгани 0:3 ҳисобидаги мағлубият. Тўғри, назорат учрашувлари мураббий учун, унда натижа муҳим эмас. Лекин, бу ерда ватан шаъни, юрт ғурури деган тушунчалар бор. Мухлислар қатори биз ҳам ҳар қандай ўйинда вакилларимиздан ғалаба кутамиз. Бироқ, мана шу ўйинларда футболчиларимизнинг кўзида ғалабага бўлган иштиёқ ва хоҳиш кўринмади. Учрашув қандай мақомда бўлишига қарамасдан, ғолиблик руҳи доим биринчи ўринда туриши керак. Майли, биринчи баҳсда кучли дея таърифланган "Зенит"га имконият бой берилди. Мана шундай ўйинларда ғолиблик руҳи шакллантирилмаса, футболчиларимизда ишонч бўлмаса, расмий баҳсларда нима қиламиз? Хўп, нима ҳам деймиз, аҳир бу назорат учрашуви. Ҳақиқий баҳони саралаш ўйинлари бошланса берамиз.

Пиёдалар ўзгаргани билан шоҳ ўзгармаса фойдаси йўқ
БАА йиғини аввалида терма жамоамиз мураббийлар штабида ўзгаришлар юз берди. Жисмоний тайёргарлик бўйича Антонио Сариоглу ва Виктор Тишенко келиб қўшилди. Гапнинг очиғи, шахматда бўлгани каби фақат пиёдалар ўзгарди, холос. Ҳамма ишни қилаётган, бошқараётган шоҳ эса ўз жойида. Термамизда ижобий ўзгаришлар кутаётган бир пайтимизда 71 ёшли мураббий ва Купернинг ёрдамчисини ортга қайтариш билан чекланишди. Ушбу ўзгаришларнинг самарасини қачон кўрамиз, буниси қоронғи. Аммо фикримча, шунча йилдан бери футболчиларимизнинг юқори даражага чиқмаган жисмоний ҳолатини уч ой қолганда оптимал ҳолатга келтириш қийин. Мазкур ҳолат менга ниманидир эслатмоқда. 2017 йил ЖЧ-2018 саралашининг ҳал қилувчи икки ўйинига икки ой қолганида Самвел Бабаян мураббийлар штабига нидерландиялик, ўз вақтида "Анжи"да Гус Хиддинкка ёрдамлашган Чима Мишель Онеке жалб қилинганди. Ҳозир ҳам деярли шунга ўхшаш вазият юз берди. Расмий баҳсларга уч ойдан кўпроқ вақт қолди. Бу орада терма жамоа бир бор, яъни март ойида ФИФА кунлари доирасида йиғин ўтказа олиши мумкин. Шундай экан икки нафар чет эллик мураббийларнинг келиши олдиндаги баҳсларда ниманидир ўзгартиришига ишонмайман.

Дарвоза чизиғи бўйича савол: асосий кипер ким бўлади?

Игнатий Нестеров терма жамоадаги фаолиятини якунлагач, Элдор Суюнов биринчи рақамли посбон сифатида гавдаланаётган эди. Бироқ Вадим Абрамов иккита йиғиндирки, Суюновни чақираётгани йўқ. Балки, саралаш босқичи бошланса, яна дарвозага унинг ўзи қайтар. Ҳозирча Абрамов асосан, Абдувоҳид Неъматовга ишонч билдирмоқда. Аммо расмий баҳсларда Неъматовдаги тажрибасизлик панд бериб қолади, деган ҳавотирдаман. Шуниси аниқки, Нестеровдан кейин ҳеч ким биринчи рақамликка даъвогар сифатида тилга олинаётгани йўқ. Хориж йиғинларига олиб кетилаётган қолган киперлар фақат рўйхатни тўлдириш учунми? Абрамов интервьюларида бу йиғинларда захирадаги ўйинчилар синаб кўрилади, деб айтган. Термамиз бош мураббийи ҳозирдан ушбу муаммонинг ечимини топиши керак.
Мураббийнинг ишига аралашишдан йироқман. Шунчаки, холис фикримни билдирдим. Зеро, "дўст ачитиб гапирар, душман кулдириб". Ниятимиз эса душманлик эмас. Терма жамоа футболимизнинг юзидир. Четдан келаётган футболга шинаванда инсон биринчи бўлиб миллий жамоага эътибор қаратади, натижаларга разм солади. Бу – терма жамоа, клуб эмас. Унга клубдагидек муносабатда бўлиш эса катта хатодир.

Абдулазиз Искандаров

Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика