UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  5 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  2 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  3 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  102 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  1 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" ўз майдонида "Нефтчи"га мағлуб бўлди, "Машъал" эса "Бухоро" билан дуранг ўйнади  3 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  1 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40

Футболчининг трансферидан биринчи мураббийига улуш ажратиш тизими такомиллаштирилади Янгиликлар

Футболчининг трансферидан биринчи мураббийига улуш ажратиш тизими такомиллаштирилади

Теглар :  Бош мураббий
Бир футболчини ёшлигидан тарбиялаб, унга футбол сир-асрорларини ўргатиб, профессионал даражага олиб чиқиш осон иш эмас.

Бу катта меҳнат ва сабр-тоқат талаб қиладиган юмуш. Футболда мураббий сифатида ишлайдиган, айниқса, болалар мураббийи сифатида фаолият юритадиган инсонлардан катта фидоийлик талаб қилинади.

Бутун дунёда футболчилар катта маош олиши, шартномасига кўра миллионлаб пуллар ишлаб топиши ҳеч кимга сир эмас. Аммо ўша футболчини оёққа турғизган, уни юқори даражага чиқишига катта ҳисса қўшган, сабр-тоқат билан футболчини тарбиялаган, унга ишонч билдирган мураббийлар ҳақида бундай деб бўлмайди. Улар кўпинча эътибордан четда қолишади. Ўзлари ишлайдиган футбол мактаби томонидан бериладиган маош билан чекланиб, яна янги футболчиларни тарбиялашга куч ва вақтларини сарфлашади.

Аслида эса, маълум даражага чиққан, ўзига яраша мухлислар орттириб, кўзга кўринган, молиявий ҳолатини яхшилаб олган футболчилар бунда биринчи мураббийларининг ҳиссаси катта эканлигини унутмасликлари, ўша мураббий олдида доимо қарздор эканликларини эслаб юришлари зарур. Ҳар доим ҳам профессионал футболчи тарбиялаб берган мураббийлар молиявий жиҳатдан етарлича рағбатлантирилмайди. Бу эса болалар футболида ишлайдиган мураббийлардаги иштиёқни сўндириб қўйиши, уларнинг ўз касбига меҳр билан ёндошишлари тўсқинлик қилиши мумкин.

ЎФА Биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов томонидан мазкур ҳолатни ўнглаш мақсадида, профессионал шартнома имзолаган футболчиларнинг трансфер суммасидан маълум фоизни уларни тарбиялаган биринчи мураббийларига ажратиш тизимини ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берилганди. Шунга кўра Профессионал футбол лигасининг регламентига мазкур масала бўйича тегишли банд киритилди. Эндиликда футбол клуби билан шартнома имзолаётган футболчини тарбиялаган академияга маълум миқдордаги маблағ ажратиш тизими йўлга қўйилди.

ЎФА ва ПФЛ мутахасисслари томонидан мазкур масаланинг юридик жиҳати яна ўрганиб чиқилиб, ПФЛ регламентининг тегишли бандларига қўшимчалар киритилади. Юқори савияли футболчиларни етиштириб берган мураббийлар гарчи ўша академияда фаолият олиб бормаётган бўлса ҳам, клуб томонидан академияга тўланган маблағнинг маълум фоизи уларга тўлаб берилади. Бу тизим футболчини етиштиришда катта меҳнат қилган мураббийларнинг ўз меҳнатлари учун муносиб равишда мукофот олишларини таъминлайди. Футболчининг трансферидан уларга маълум даражада маблағ ажратиладиган бўлса, болалар футболида фаолият олиб бораётган мураббийлар учун бу қўшимча мотивация бўлиб хизмат қилиши аниқ.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика