

Манбага кўра, “Сузука ПГ” форварди Кадзуёси Миура фаолиятини Португалия 2-дивизиони жамоаси “Оливейренсе”да давом эттириши мумкин. 55 ёшли япониялик футбол тарихидаги ёши энг катта ўйинчи ҳисобланади. У футболдаги дебют учрашувини 1986 йил “Сантос” сафида ўтказган.
Миура якунланган мавсум Япония 2-лигасида 18 баҳсда қатнашиб, 2 та гол уришга эришди.



