UZ

Сўнгги янгиликлар

12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  0 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  0 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  10 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  2 10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  2 09:46Постекоглу: "Тоттенхэм"дан кетишим кутилмаган ҳолат бўлмади"  2 09:21Зоҳир Пиримов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида имкониятлар тенг"  3 09:20Легионерлар. Ғаниев тўлиқ ўйнади, Ҳамробеков эса...  1 09:06Сергей Лушан: “Жамоага нима етишмаётганлигини билганимда, энг бахтли инсон бўлардим”  14 08:58Факт. "Сўғдиёна" 14 йилдан сўнг ОКМК дарвозасига 3 тадан кўп гол урди  0 08:41Бугун "Қизилқум" устози Шевченконинг рекордини такрорлайдими?   3 08:33Рубен Аморим: "Биз ўзгардик ва анчагина кучайдик"  4 08:07Сервер Жепаров: "Пахтакор"га "Нефтчи"нинг зич ҳимоясини ёриб ўтиш осон бўлмайди"  13 07:50Суперлига. ОКМК "Сўғдиёна"га йирик ҳисобда ютқазди. "Навбаҳор" ва "Сурхон" баҳсида эса ҳисоб очилмади  4

Футбол ўйнашни ўрганаман. Ўйинолди машғулотлар Янгиликлар

Футбол ўйнашни ўрганаман. Ўйинолди машғулотлар

Футбол миллинолар ўйини ҳисобланади ва бугундан бошлаб сайтимизнинг "Футбол ўйнашни ўрганаман" рукнида футбол ўйнашни севадиганлар учун турли фойдали маслаҳатлар бериб борилади.

Рукнимизнинг илк сонида қайси майдонларда қандай тишли бутсалар кийиш ҳақида маълум берган эдик. Бу сафар дўстларингиз билан футбол учрашувидан олдин ўйинолди машғулотлар борасида маслаҳатлар берамиз.

ЎЙИНОЛДИ МАШҒУЛОТЛАР

Вақтингиз жуда кўп бўлмасада барибир машғулотдан воз кечмаслик керак. Совуқ мушакларни жароҳатлаш осон ва бир неча дақиқа тежаб қолишга уринишингиз ҳафталаб шикастланишни даволашга олиб келиши мумкин.


Машғулотни бошлашдан олдин бироз югуриб олинг, бу юрагингизни тезроқ уришига мажбур қилади, ҳароратингиз кўтарилади. Бор куч билан югуриш керак эмас, бироз терлаб олишнинг ўзи етарли.


Танани қиздиришни тепадан бошланг. Аввалига бўйин мушаклари, кейин елка ва қўл, кейин бел, сон ва оёқ мушакларини машқлар билан ишланг.


Бу машғулотларни биринчи бажаришда бироз енгилроқ ва секинроқ қилинг. Асосийси шошилмаслик. Бирданига танани қийнаш ҳам жароҳат келтириб чиқаради. Аста-секинлик билан танангизнинг эгилувчанлигини ошириш лозим. Пайларни секин чўзинг.


Илк машғулотларни якунлаган бўлсангиз ушбу машқларни қайтадан бажаринг, аммо бу сафар бироз куч билан. Машғулот пайти ёдингизда бўлсин, танангиз футбол ўйини пайтида бунданда қийинроқ ҳаракатларни бажаради. Машғулотлар якунланди, ўзингизни анча тетик ҳис қиляпсизми? Ундай бўлса ўз жамоангизга қўшилиб, фантастик голларни киритишни бошланг ва уларни чиройли нишонлашни ҳам унутманг.




Рукнимизнинг бутсаларга оид сонини ўқимаган бўлсангиз, буни ҳозироқ амалга оширинг. Шунчаки мана шу сўзлар устига босинг.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика