UZ

Сўнгги янгиликлар

07:58Испанлар Европани «забт этишди». «Қизил фурия» икки кун ичида иккита «Евро»да ғалаба қозонишди  2 07:26Ўртоқлик учрашуви. «Қўқон-1912» «Сўғдиёна»ни мағлуб этди   1 01:48"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини 14 млн евро эвазига харид қилишга тайёр, аммо...  3 01:21"Милан" сардори "Галатасарой"ни рад этди. Турк клуби ҳимоячига "Милан"дагидан кўпроқ маош таклиф қилганди  1 00:51"Комо" Рафаэль Вараннинг трансферини эълон қилди  3 00:22"Жирона" "Тоттенхэм" форвардини ижарага олиш бўйича келишувга эришди  1 23:51"Манчестер Юнайтед" яқин вақтларда Санчонинг тақдирини ҳал қилади  1 23:21"Барселона" собиқ футболчиси "Ювентус"га ўтишга яқин  1 22:55Мбаппесиз: "Реал" АҚШдаги турне учун таркибини эълон қилди  3 22:31"Реал" 2025 йилда Трент ва Дэвис билан текинга шартнома имзолаш устида ишламоқда  5 22:06"Галатасарой" 22 млн еврога РПЛдан ўйинчи харид қилади?  1 21:23"Челси" "Реал" посбони билан шартнома имзоламайди  7 20:56Сержи Роберто "Аякс"га ўтиши мумкин. У "Барса"дан эркин агент мақомида кетади  1 20:31МЮ 25 млн евро эвазига Мазрауининг ўтиши борасида "Бавария" билан келишувга эришди  2 20:04"Атлетико" "Вильярреал" форвардига қизиқмоқда  1

Футбол клубида маркетинг сиёсати Янгиликлар

Футбол клубида маркетинг сиёсати

Бутун жаҳонда футбол фақат ўйин вазифасини бажаришдан ўтиб кетиб бўлган. У бугунги кунга келиб ҳақиқий бизнесга айланиб улгурди.
Клублар ҳам деярли тижорат ташкилоти вазифасини бажариб келяпти. Кўп жиҳатлар клубларнинг молиявий аҳволига боғлиқ бўлиб турибди. Боқимандаликдан чиқиб кетиш сиёсатини Европа клублари анча вақт илгари англаб етишганди.

Шу сабабли ҳозирда замонавий футбол деганда биринчи навбатда ҳар томонлама «кўҳна қитъа» футболини кўз олдимизда гавдалантирамиз. Футболдаги маркетинг ҳақида яна бир бор зарур маълумотларни эътиборингизга тақдим этамиз. Афсуски,  бу борада жамоаларимиздаги ишларни ҳеч йўғи 15 фоизга бажариляпти дея олмаймиз. Мақоладаги баъзи жиҳатларни аввал ҳам таъкидлаб ўтганмиз.

Ўйлаймизки, камчилик бўлиб турган ҳолат ва у тўғрисида кўпроқ маълумот бериш ҳеч қачон зарар бўлмайди.



Авваллари футбол клубларида фақат футбол соҳасида фаолият олиб борган ходимлар ишлашлари кузатилган. Лекин ўтган аср охирларига келиб футболга қизиқмаса ҳам етакчи жамоаларда ишлайдиган шахслар пайдо бўлишни бошлашди. Маркетинг, менежмент, PR (оммавий алоқалар) ходимлари шулар жумласидандир. Айниқса, маркетинг катта аҳамиятга эгалиги билан алоҳида диққатга сазовор. Чунки клубнинг ҳомийлар излаб топиши ва уларнинг эътиборини ўзига қаратиши айнан маркетингнинг қандай олиб борилиши билан боғлиқ. Лекин олий лигадаги жамоалар мисолида оладиган бўлсак, улар ҳамон бу соҳага етарлича эътибор беришмаяпти.

Маркетинг инвесторлар учун шароит яратиш, мухлисларни стадионга жалб қилиш, ҳомийлар ҳамда ОАВ билан ишлашни ўз ичига олади. Ўзи фойда кўриши мумкин бўлган жиҳатларни аниқлаб, ўшалар асосида ишлаш ҳар бир клубда яхши шаклланган бўлиши лозим. Маркетинг йўналишлари қуйидагилардан иборат бўлиши мумкин:

- Жамоани брендга айлантириш, клуб тарихи, ўйин услуби, етакчи ўйинчи ва мураббийлар, клуб номланиши ҳамда логотипи орқали ҳамкорликларга эришишга ҳаракат қилиш.

- Мухлислар билан ишлаш тизимини яратиш, жамоа маҳсулотларини сотиш ёрдамида тижорат ишларини амалга ошириш.

- Ҳомийлар эътиборини тортиш, бунда клубнинг брендга айлантирилгани катта аҳамиятга эга бўлади



- ОАВ орқали клуб ҳаёти билан яқиндан таништиришга уриниш
Хўш, бундай иш қандай фойда бериши мумкин? Энди шуларни бир чеккадан санаб ўтамиз.

- Ишқибоз жамоасини яқинроқ ва ҳаяжонлироқ тарзда қўллаб-қувватлаш имкониятига эга чиқади, нафақат ғалабали, балки омадсиз кунларда ҳам у билан бирга бўлади

- Клуб кўпроқ миқдорда содиқ мухлисларга эга бўлади ва ишқибозларнинг янги авлоди эътиборини тезроқ равишда жалб қилади

- Ҳомийлар ҳамм мухлислар билан самаралироқ ишлаш имкониятини қўлга киритишади

- ОАВ эса клубнинг фақат спорт натижаларини эмас, балки ҳаётини ҳам бошқаларга таништириб боришни йўлга қўяди

"4Р" КОНЦЕПЦИЯСИ
Жаҳон футболида етакчи бўлиб турган клублар маркетинг сиёсатини юритишда «4Р» тамойилига амал қилишади.
Product (маҳсулот) – клубнинг маҳсулот сиёсати
Price (нарх) – клубнинг нарх белгилаш сиёсати
Place (ўрин) – клубнинг ўрин белгилаш сиёсати
Promotion (реклама) – клубнинг алоқа сиёсати

Маҳсулотлар клуб билан боғлиқ ишлаб чиқарилган нарсалар ҳисобланиб, улардан катта миқдорда даромад олиш мумкин. Европада ҳар бир мусобақа ёки маълум бир учрашув учун ҳам клублар атрибутлари туширилган нарсалар ишлаб чиқарилади. Шунингдек, чипталар, абонемент, клуб карточкалари, ТВ трансляциялар, реклама ва ҳомийлик пакетлари ҳам шулар жумласига киради. Клуб карточкалари Европада кенг йўлга қўйилган. Бунда маълум миқдорда маблағ тўлаган мухлислар клуб билан боғлиқ янгиликларни вақтида олиб туриш, клуб журналига обуна бўлиш, турли кечаларда иштирок этиш имкониятини қўлга киритишади.



Хуллас, бу ўша ишқибознинг клуб ҳаётига анча яқинлашишига ёрдам беради. Трансляциялар хусусида кўп ва хўп ёзилган. Клубларимизда реклама ва маркетинг ишлари жуда ёмон йўлга қўйилган. Фақат баъзи жамоаларгина маркетинг фаолиятини олиб боради. Маҳсулот сиёсатига, шунингдек, атрибутка ва сувенилар сотуви, босма маҳсулотлар ҳамда интернет сайтида бериб бориладиган рекламалар киритилади.

Нарх белгилаш сиёсати деганда мусобақа ва тадбирлар учун клубнинг нарх белгилай олиш қобилияти тушунилади. Унинг қисқача шартлари шундай бўлимлардан иборат:
- мавсум давомида бир хилда бўлиши (нархларни кўтариш ёки тушириш ишларини олиб бормаслик)
- мавсум якунларидан ва келаси мавсумдаги мақсадлардан келиб чққан ҳолда нархни белгилаш
Ўрин белгилаш сиёсати эса маҳсулотларни қаерда сотиш жойларини аниқлашда келиб чиқади. Чипталарни стадион кассалари, интернет сайтларида, электрон сотув тизими орқали сотишни ташкил қилиш мумкин. Атрибутларни эса клуб магазинлари, бошқа сотув ҳудудлари, спорт барлари ва кафеларида сотишни йўлга қўйиш имкониятлари мавжуд.

Осиёнинг кўплаб давлатларида ҳам бундай ҳолатларга гувоҳ бўламиз. Энг муҳими, вақтида ҳаракатларнинг бошланишидир.

Алоқа сиёсати эса барча учун тушунарли жиҳатларни ўзида жамлаган.
- Реклама (матбуот, ТВ, радио, интернет)
- Тўғри маркетинг (телемаркетинг, e-mail, sms-хабарлар)
- PR (пресс-конференция, брифинг, релиз ва буклетлар, оммавий тарғибот)
- Сотиб олишни рағбатлантириш (чегирма, бонуслар, промоакция, ютуқли таклифлар, конкурслар, ўйинлар ва лотерея)

Клубларимиз маркетинг сиёсатини йўлга қўйишмас экан, маълум вақт ўтиши билан ёки уни ташкил этишади ёки Европадаги клублар сингари инқирозга юз тутишади. Чунки Европада анча йиллар аввал шундай вазият юзага келган.

Яхшиямки, мамлакатимиз ҳукумати футболга юқори даражада ғамхўрлик қилиб келмоқда, акс ҳолда олий лиганинг ўзидаги жамоалардан камида ярми ҳозир пулсиз ўтирган бўларди. Шундай экан, маркетинг ҳақида етарли тушунчага эга бўлмаган жамоаларимиз тезроқ зарур ҳаракатларни бошлашлари лозим.


Беҳзод НАЗАРОВ.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика