Футбол бўйича Украина чемпионати вақтинчалик тўхтатилди
24 фев 2022 13:20
Янгиликлар
Футбол бўйича Украина чемпионати вақтинчалик тўхтатилди
Украина чемпионатининг 2021/22 йилги мавсуми вақтинчалик тўхтатилди.
Бу ҳақда Украина Премьер-лигаси расмий сайти хабар бермоқда.
Чемпионатни тўхтатиш бўйича қарор мамлакатда юзага келган вазият сабаб қабул қилинди.
Эслатиб ўтамиз, Донецкнинг "Шахтёр" жамоаси 47 очко билан иккинчи ўринда бораётган Киевнинг "Динамо" (45 очко) клубидан олдинда борган ҳолда, жадвалда етакчилик қилмоқда.
Украинанинг амалдаги чемпиони Киевнинг "Динамо" жамоаси ҳисобланади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Тезкор хабар! Рубен Аморим МЮдан кетди
Расман: Шерзод Насруллаев — "Пахтакор" аъзоси!
Фикрлар