UZ

Сўнгги янгиликлар

06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  4 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  1 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  18 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  1 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  0 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  2 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  22 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  6 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  8 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0

Фурқат Мустафоқулов: “Сурхон” ҳам албатта пулькада қатнашади” Янгиликлар

Фурқат Мустафоқулов: “Сурхон” ҳам албатта пулькада қатнашади”

Ўзбек футболида Сурхондарё футболининг ҳам ўз ўрнига эга десак муболаға бўлмайди. Сабаби воҳадан кўплаб таниқли футболчилар етишиб чиққан.
Бу борада санаб саноғига етиш мушкул. Ачинарлиси жамоа олий лигани тарк этганидан сўнг, ҳанузгача қаддини тиклашни уддалай олмаяпти. Бунга биринчи навбатда молиявий имкониятнинг яхши эмаслиги ҳам ўз таъсирини ўтказмасдан қолмайди. “Сурхон” бу йилги мавсумни биринчи лигада бошлаганди, аммо жамоа биринчи босқичда етарлича очко жамғара олмади ва бунинг натижасида иштирокини тўхтатишга мажбур бўлганди.

Эндиликда “Сурхон” 6-16 октябрь кунлари Наманганда ўтказиладиган пулька ўйинларида иштирок этади. Бунга жамоа қай даражада тайёргарлик кўрмоқда? Молиявий имконият “Сурхон”нинг водийдаги 10 кунлик турнирга бориши учун тўсқинлик қилмайдими? Шу каби саволларга жавоб олиш мақсадида жамоа бошлиғи Мустафоқуловга мурожаат қилдик.

-  Иккинчи босқичга чиқа олмаган бўлсакда, йигитларни ўз қароргоҳимизда тўплаб, ҳар куни бир маҳалдан машғулот ўтказиб келмоқдамиз – дейди Фурқат Мустафоқулов. – Мавсум бошида ўз олдимизга иккинчи босқичга йўлланмани қўлга киритишни мақсад қилиб қўйгандик. Аммо бунга эриша олмадик. Шундан сўнг, эътиборимизни пулька ўйинларига қаратдик. Хабарингиз бор, бу йилги пулька ўйинларига Наманган вилояти мезбонлик қилиши маълум бўлди. Аслида бу турнирни Термизда ўтказмоқчи бўлаётгандик, лекин айрим сабабларга кўра бу амалга ошмай қолди. Насиб қилса, Наманганга бориб, мусобақада иштирок этамиз. Давралар оралиғида биргина Тоҳир Маҳмудов сафимизни тарк этди. У “Андижон”да фаолиятини давом эттиришни маъқул топди. Қолган барча ўйинчилар бугунги кунда лагеримизда. Улар бугунги кунда бош мураббий Владимир Бордюжа қўли остида шуғулланишмоқда. Ҳрзирча ҳеч қандай муаммо йўқ – дея гапини якунлади “Сурхон” жамоаси бошлиғи, Мустафоқулов.

Улуғбек Омонмуродов
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика