Фурқат Эсонбоев: "Ўз хоҳишим билан истеъфога чиқдим"
11 дек 2014 12:40
Янгиликлар
Фурқат Эсонбоев: "Ўз хоҳишим билан истеъфога чиқдим"
Жорий мавсум ўрталарида Оқ-тепани қабул қилиб олган Фурқат Эсонбоевнинг яқинда истеъфога чиқгани ҳақида хабар бергандик.
Бунга ойдинлик киритиш мақсадида мураббийнинг ўзи билан боғландик.
- Фурқат ака, сизни "Оқ-тепа" бошқарувидан кетганингиз ҳақида эшитдик. Шу ростми?
- Ҳа. Чемпионат якунига етгач, бир ой ўтиб ишдан кетиш ҳақида клуб президенти номига ариза ёздим.
- Ушбу қарорингизни қандай изоҳлайсиз?
- Бу ҳақда чуқур ёндошадиган бўлсак, гапирадан гап кўп. Ҳозир кимнидир ранжитиб қўймоқчи эмасман. Шунчаки ўзим жамоада ортиқ ишлай олмаслигимни тушуниб етдим.
- Бунга нима сабаб?
- Сабаблари бисёр. Футболчидан натижа талаб қилишдан олдин аввало унга яхши шароитни яратиб бериш лозим. Айтилган пуллар берилиши шарт! Кейин сафар учрашувларига ўша куни йўлга чиқилади. Бу биргина "Оқ-тепа"даги холат эмас. Биринчи лиганинг барча клубида шу аҳвол. Ўзингиз ўйлаб кўринг, эрта тонгда йўлга чиқасиз. Баҳс бошланай деганда стадионга кириб борасиз ва йўлда чарчаган футболчи ўлик холатда майдонга тушишга мажбур бўлмоқда. Шундай экан қандай қилиб ўйинчилардан мазмунли ҳаракат қилишларини ва ижобий натижага эришишни талаб қиламиз. Майли шундай шароитда бўлса ҳам сафарда ютдик. Аммо уйга қайтгач, ойлик ва мукофот пулларини олишда турли муаммоларга дуч келиниши кишини ҳунобини оширади.
- Клубда иш бошлаган пайтингизда "Оқ-тепа" клуби президенти билан дўст эканлигингизни айтгандингиз...
- Ҳа, шундай. Бу иш! Унда шундай холатлар бўлиши табиий хол. Умид қиламанки бундан кейин ҳам муносабатларимиз илиқлигича қолади.
- Биринчи лигада ишлаган мутахассис сифатида айтингчи, чемпионат сизда қандай таассурот қолдирди?
- Биринчи лигада аҳвол жуда ёмон. Футболимизнинг энг оғриқли нуқтаси дейиш мумкин. Буни тезроқ яхши йўлга қўйиб олишимиз керак. Акс холда қийин бўлади яна. Майдонларнинг холатини кўриб, йиғлайсан. Гўёки шудгор. Буни яширишни хожати йўқ. Клуб тепасида турган кишилар аввало шароитни яхшилаб бериши даркор. Лекин ҳозир ундай эмас. Шунга қарамай жамоасини юқори ўринларда юришини исташади.
- Сизнинг ишингизни эндиликда ёрдамчингиз Элдор Сакаев давом эттириш ҳақида эшитдик?
- Футболда ҳеч бир жамоа мураббийсиз қолиб кетмайди. Сакаев жамоага мен таклиф этгандим. Тўғриси, бошқарув постига кимни қўйишни клуб раҳбарлари ҳал қилади. Балки сиз айтгандек, Элдор Усмонович бошқарар. Жамоага омад тилайман.
- Мураббий сифатида узоқ йиллик мажбурий таътилдан кейин яна фаолиятингизни бошлаган эдингиз. Ҳозир эса яна истеъфодасиз. Яқин орада сизни бошқа жамоада кўришимиз мумкинми?
- "Оқ-тепа"дан кетди дегани бу футбол билан баралла хайрлашди дегани эмас. Албатта келгусида бирор бир клубдан қониқарли таклиф бўлса, бориб ишлайман. Лекин ҳозир уйдаман. Қайсидир жамоага ўтишим мумкин деб айтиш нотўғри бўлади.
Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.

Фикрлар