UZ

Сўнгги янгиликлар

10:25"Дўстлик" бош мураббийи Николай Шевченко: "Қўқон-1912" яримта вазиятдан ҳам гол уришга эришди"  0 10:20Муҳсин Низомиддинов: "Дўстлик" жамоасини яхши ўрганиб чиққандик"  0 10:00"Андижон" 8 йиллик қора анъанага чек қўядими?  1 09:40Эшитдик-да! Ўзбекистон U-23 июнь ойида халқаро турнирда иштирок этади, аммо...  7 08:45Улуғбек Ҳошимов: "Кайфиятини туширмаймиз, чунки олдимизда Олимпиада турибди"  10 08:23Русланбек Жиянов: "Финалда ким кучли эканлигини ўйин бўйича кўрсатдик"  11 07:57Ҳусайн Норчаев: "Финалда мағлуб бўлганимиз алам қилди, лекин..."  14 07:25Суперлига қайтмоқда. Бугун "Андижон" "Бобур Арена"да "Сўғдиёна"ни қабул қилади   8 07:15АПЛ. "Лутон" - "Эвертон" 1:1   0 07:10Саудия чемпионати. "Ал Таавун" - "Ал Ҳилол" 0:3   0 07:05Туркия чемпионати. "Бешикташ" - "Ризеспор" 3:2   0 07:00U23 Осиё кубоги финал. Ўзбекистон - Япония 0:1  3 04:11Улар бу кубокка иккинчи бор жуда яқин келишганди...  22 02:03Лига 1. "Ланс" Абдуқодир Ҳусановсиз ҳам ғалаба қозонди  5 01:51УЕФА Евро-2024 қайдномасини 26 нафар ўйинчигача оширди  0

Фрэнк Лэмпард: “Бундай мағлубиятдан кейин бирор нима дейиш қийн. “Челси” ҳали қайтади” Янгиликлар

Фрэнк Лэмпард: “Бундай мағлубиятдан кейин бирор нима дейиш қийн. “Челси” ҳали қайтади”

“Челси” бош мураббийи Фрэнк Лэмпард жамоасининг ЕЧЛ 1/8 финалида “Бавария”га қарши (1:4) мағлубиятидан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Икки учрашув натижасига кўри лондонликлар “Бавария”га 1:7 ҳисобида имкониятни бой беришди ва турнир билан хайрлашишди.

“Бавария”га қарши баҳс ва уларнинг турнирдаги тажрибаси – биз учун яхши машғулот бўлди. Сафимиздаги кўплаб футболчилар дебют мавсумни ўтказишмоқда. Жамоам мен истаган йўналишда кетаётганига аминман. Биз ҳали қайтишимизга ишонаман.

1:4 ҳисобидаги мағлубиятдан кейин ниманидир гапириш ёқимсиз ҳолат, аммо тезкор икки голдан кейин жамоа ўйинга қайта олди. Рақиб билан ўйинимизни таққослаганимда, жамоамдаги яхши ва ёмон ҳолатлар кўзга ташланди. Бизда шундай хатолар кузатилдики, рақибларимиз бундан унумли фойдаланиб кетишди. 

Ишлашда давом этамиз. Бу “Челси” учун нормал ҳолат эмас. Биз энг яхши ўйинчиларимиздан бири Эден Азарни йўқотдик. Одатда чемпионатда тўртинчи ўринни эгаллаш кўп ҳам мухлисларга ёқавермайди, аммо бу ҳам менга жамоа билан нимагадир эришганимиздек туюлди.

Энди бунданда яхшироқ натижаларга эриша олишимиз кераклиги хусусида бош қотиришимиз лозим”, деди Лэмпард.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика