UZ

Сўнгги янгиликлар

00:57Энцо Мареска: "95-дақиқада гол ўтказиб юбориш ёқимсиз"  0 00:28АПЛ. Бруну қизил олган, Онана бурчакдан гол ўтказиб юборган учрашувда МЮ "бўрилар"га мағлуб бўлди  16 00:04АПЛ. "Ливерпуль" - "Лестер". Асосий таркиблар маълум!  3 23:52"Барселона"нинг ёздаги илк трансфери ким бўлади?  3 23:10"Фулхэм" сўнгги марта "Челси" майдонида қачон ғалабага эришганди?  3 22:49"Бухоро-W" қизлари Қозоғистон жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди  4 22:12МТРК учун футбол мусобақаларини ёритишга мослашган КТС сотиб олинади  12 21:57ДАҲШАТ! "Фулхэм" дербида "Стэмфорд Бриж"да ғалабага эришди!  29 21:34АПЛ. "Вулверхэмптон" - "Манчестер Юнайтед" баҳси асосий таркиблар маълум!  28 21:09"Манчестер Сити"да нохуш статистикалар  2 20:52Пеп Гвардиола: "Бизда ҳозир шундай даврки..."  9 20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  6 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  32 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  2 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  33

Франк Рибери билан ажойиб интервью (1,2-қисм) Янгиликлар

Франк Рибери билан ажойиб интервью (1,2-қисм)

"Бавария" расмий сайти клубга келганига 10 йил тўлгани муносабати билан афсонавий футболчи Франк Рибери билан жуда ажойиб суҳбат уюштирган.


Биз сиз азиз ўқувчиларга мухлисларни жуда ҳам ҳурмат қиладиган жентельмен футболчи - Риберининг интервьюсини ҳавола этамиз.

- Франк, яқиндагина твиттерда ўз оиланг сени "Бавария"даги 10 йиллик билан қутлаётгани ҳақидаги видеони улашдинг. Улар сенга торт совға қилишган...
- Бу шунчаки ажойиб совға бўлди! Мени уйда бундай сюрприз кутаётгани ҳаёлимга ҳам келмаганди. Бу воқеадан кейин жуда таъсирландим. Болаларим ва рафиқам ҳаётимда жуда муҳим роль ўйнашади. Улар қийин паллаларда доим мени ёнимда бўлишади ва қўллаб-қувватлашади.


- Улар Риберининг Мюнхендаги 10 йиллик фаолиятидан фахрланишса керак...
- Оилам Мюнхенда бахтли ҳаёт кечирмоқда. "Бавария" уларга жуда ёқади. Мюнхеннинг одамлари уларни кўнглидан жой олишган. 10 йиллик фаолият... Бу шунчаки ажойиб. Ҳозир буни сўзлар билан тасвирлаб беришим қийин. Биз бу ерда бу қадар кўп қолиб кетишимизни тасаввур ҳам қилмагандик. Ҳозирда эса "Бавария" ва Рибери алоҳида оила қурган ва булар ажралмас бир қисм.

- 10 йиллик фаолият давомида кўп нарсалар содир бўлган. Биринчи ҳаёлингга келадиган жиҳат қайси?
- Биринчи навбатда 2013 йилдаги требл албатта. Ўшанда биз ғалабаларни анъанавий тарзда нишонлаганимиз ва қандай ҳиссиётларни кечирганимизни унутмайман.
Бу аҳир иккита ЕЧЛ финалидаги мағлубиятдан кейин қўлга киритилганди. Шу боисдан ҳам бу ғалабанинг таъми янада ўзгача бўлган. Мухлислар билан ажойиб байрам қилгандик.

- Шу вақт оралиғида сен нафақат майдонда ўзингни кўрсатдинг, балки жамоадошларингни ҳам кўп бор "чув туширдинг", ҳар хил ўйинлар қилардинг, гетраларини йиртардинг, овқатларидаги тузни ўрнига шакар, чойдаги шакар ўрнига эса туз сепардинг... Қайси бир воқеа кўпроқ ёдингда қолган?
- Оливер Канни устидан сув қўйганим ҳечам ёдимдан кўтарилмайди. "Бавария"даги биринчи йилдаёқ бу ишни амалга оширгандим.



- Қўрқмаганмидинг? Каннинг реакцияси сени чўчитмаганмиди?
- Марселдан Мюнхенга кўчиб келганимда Оливер Канни жуда ҳурмат қилардим. Ўшандаёқ Кан жуда бир ажойиб шахс эди. Кан "Бавария" афсонаси. Оли ҳаётда жуда камтар, хотиржам инсон. Кан барча нарсани тўғри қабул қилади. Тушунадиган инсон.



- Сени ҳам биров чув туширганми?
- Мен билан ҳам жуда кўпчилик ҳазиллашишган. Давид Алаба, Рафинья, Даниэль ван Бюйтен... Жуда кўплаб бу каби ишлар бўлган. Бу каби нарсалар жамоадаги муҳитга жуда яхши тарафлама таъсир қилади. Ҳозирга келиб мен янада кўпроқ ҳазиллашадиган бўлганман. Майдондан ташқарида ҳам, майдонда ҳам жамоадошларим билан кўп ҳазиллашамиз. Бу муҳитни ажойиб эканлигидан дарак беради.

- 10 йил аввал сен "Бавария"нинг янги аъзоси сифатида таништирилган эдинг. Ўшанда қандай ҳислар ўтган?
- Мен ўшандаёқ "Бавария" ажойиб даражага чиққанини билганман. Ҳаммаси шунчаки супер бўлганди. Ташкилий ишлар юксак даражада бўлган. Клуб мен билан жуда аъло муносабатда бўлган ва мен ҳақимда илк кунларданоқ қайғурган. Бу ердаги биринчи кунимданоқ ўзимни жуда эркин ва қулай ҳис этганман. Фақат битта муаммо бўлган. Дастлаб мен немис тилини билмасдим. Кейинчалик эса ўргандим ва бу менга жуда кўп имкониятларни тақдим этди.

- "Бавария" 10 йил ичида қай даражада ўзгарди?
- Мен келган йилим "Бавария" ЕЧЛда ўйнамасди. Биз ўшанда Европа лигасида қатнашгандик. Лекин, ўшандаёқ "Бавария" буюк клуб эди. Ҳозирга келиб жамоа янада юксалган, кучайган. Ҳар томонлама "Бавария" ўсишга эришди. 10 йил ичида "Бавария" юқорилаганидан жуда хурсандман. Жамоани ҳозирги даражасига чиқишига ёрдам бердим, шунингдек, "Бавария" ҳам мени ўсишимга жуда катта ёрдам берди. Мен ва "Бавария" ўртасидаги алоқани сўз билан таърифлаб беришимни имкони йўқ.

- Сен алоқа бу қадар ўзгача бўлганини қачон ҳис қилгансан?
- Жуда тез. Мен буни 2-3 ойдан кейиноқ сезганман. Бу ердаги дастлабки кунларимданоқ биз бир-биримизга тўғри келишимизни билганман.

- Рибери "Бавария" мухлисларининг ёқимтойи. Бунга жуда тез эришгансан...
- Мен учун мухлислар ҳар доим муҳим бўлган. "Бавария" бу жуда катта оила. Мухлислари эса оиланинг энг муҳим бўлаги. Улар биз қувонганда хурсанд бўлишади. Аксинча бўлган пайт эса бизларни қўллаб-қувватлашади. Ғалаба қувончида ҳам, мағлубият аламида ҳам доим биргамиз. "Бавария" ишқибозлари машғулотларимизга ҳам доим келишади. Машғулотлар ҳам ишқибозлар билан доим тўлиб-тошади. Яна, кўпчилик машғулотларда биздан ҳам эртароқ, бир соат олдиндан келиб олишади. Улар машғулотларга бир неча, бир неча юз километр йўл юриб келишади. Улар шунча вақтларини, кучларини сарфлаб бизни кўргани келишади. Шунинг учун ҳам биз машғулотлардан кейин улар учун алоҳида қандайдир 10-15 дақиқани ажратамиз. Уларга дастхат қўйиб берсак, бирга расмга тушсак, мухлисларимиз уйларига аъло кайфиятда, бахтли бўлиб қайтишади. Нега энди улар шунча вақтларини аямай келишганига, биз уларни ўйламаслигимиз керак? "Бавария"даги барча жамоадошларим клуб мухлисларини ҳурмат қилишади.


- Яна 7 ўйин ва сен Ҳасан Салиҳамидовичнинг рекордини янгилайсан. Легионер футболчилар ичидаги энг кўп учрашув ўтказган футболчига айланасан. Бу сен учун қандай аҳамиятга эга?
- Аввало "Бавария" учун шунча ўйин ўтказганимдан фахрланаман, бундан бениҳоят хурсандман. Мен янада кўпроқ ўйнаб, жамоа билан кўплаб ютуқларни қўлга киритишни, музейни совринлар билан тўлдиришни истайман. Тўғрисини айтганда, ҳозир жамоадаги энг ёши катта футболчилардан бири бўлиб турганим ҳамда клуб тарихидаги энг совриндор футболчилардан бири эканлигимга ишониш қийин. Бу тушдек.

- Бундеслигада яна 12 ўйин ўтказсанг, унда клуб президенти Ули Хёнессдан ўзиб кетасан...
- Бор-йўғи 12 ўйин? Менимча, мураббий билан гаплашиб олишим керак. Мураббий менга 12та учрашув ўтказишимга йўл қўярмикан? Агарда бу амалга ошадиган бўлса, унда президентни олдига кираман ва ўртоқ Ули, узр шунақа бўлиб қолди, деб чиқаман (кулади). Жиддий айтадиган бўлсам, бу жуда ажойиб!

- Сени Лотар Маттеус, Лам, Беккенбауэр, Швайнштайгер каби жамоа афсоналари қаторида тилга олишмоқда... Ўзингни "Бавария" афсонасидек ҳис этиш қандай экан?
- Мен жуда бахтлиман. Легионер футболчига бу каби шарафли номни беришгани қувонарли. Лекин шуни тан олишим керакки, мен ўзимни аллақачон немисдек ҳис қиламан. Мени менталитетим немисларникидек бўлиб кетди. Риберилар оиласига аллақачон немисларни қони қўшилган.

Интервьюнинг иккинчи қисмини "Бавария" расмий сайти яқинда чоп этди.

2-қисм.


- Таътилдан кейинги илк машғулотлар қандай ўтди?
- Ҳаммаси аъло даражада. Тўғри, ҳали баъзи футболчилар йиғинга қўшилишмаган, аммо ёшлар таркибидаги бир қатор футболчилар биз билан шуғулланишмоқда. Улар ҳам юқори даражада шуғулланишмоқда. Хитойдаги турнедан кейин биз тўлиқ таркибда йиғиламиз ҳамда янги мавсумга жиддий ҳозирлик кўрамиз. Расмий ўйингача жамоамиз яхши "қуролланган" ҳолатда бўлиши керак.

- Филипп Лам ва Алонсосиз кийиниш хонасида муҳит қандай?
- Тўғрисини айтаман, ҳозирча уларни йўқлиги билинмаяпти. Чунки жуда кўплаб футболчилар ҳали келишмади. Тўлиқ таркиб йиғилганидан кейин уларни ўрни шубҳасиз билинади. Ўшанда "Филипп қани? Хаби қани?", деган саволлар туғилиши аниқ.

- "Бавария"га келишинг биланоқ биринчи машғулотдан кейин шундай дегандинг: "Футбол мен учун синов эмас, бу завқ". Орадан 10 йил ўтди. Нима ўзгарди?
- Ҳозирги кунда барчаси ўзгарди. Мени ёшим 34да. Мени танам энди аввалгидек эмас. Авваллари массаж олишга муҳтож эмасдим. Ҳозир эса ҳар бир машғулотдан сўнг массаж оламан. Бу жуда зарур. Машғулотлардан 20 дақиқа олдин танамни "қизитиб" олишим зарур.

- "Бавария"га ўтган йилинг Вилли Саньоль билан бирга ўйнаш насиб этганди. Янги мавсумдан эътиборан Саньоль "Бавария"га ёрдамчи мураббий бўлиб қайтди. Учрашувларинг қандай кечди?
- Ҳаммаси ажойиб ўтди. Саньолда жуда катта тажриба бор. Муҳими, "Бавария"ни жуда яхши билади. Футболни жуда яхши таҳлил қилади ҳамда тушунади.

- Яқинда жамоа машғулотларига франциялик яна бир футболчи келиб қўшилади. Корентен Толиссо билан танишмисан? У ҳақида бирор қизиқ маълумот айта оласанми?
- Мен ҳозирча Толиссо билан шахсан таниш эмасман. Биз ҳеч қачон гаплашмаганмиз. Эшитишим бўйича, Корентен жуда ажойиб футболчи. Толиссо жуда ёш, бу ўтиш унинг учун олдинга ташланган катта қадам бўлади. Бошқа жамоа, янги мамлакат. Янги ҳаёт. Толиссога албатта "Бавария"га мослашиши учун барча ёрдамимни аямайман.

- "Бавария"да Толиссони нима кутмоқда?
- Ўзгача менталитет. Франциядан фарқли. Буни Толиссо тезда тушиниб етиши керак бўлади. Тезда жамоага киришиб кетиб, майдонда меҳнатни камайтирмаслиги лозим.

- "Бавария"нинг менталитети нимаси билан бошқаларникидан ажралиб туради?
- "Бавария"га келаяпсанми, унда ҳар доим ғалаба қозонишинг шартлигини тушиниб етишинг зарур. Бу ерда фақат ғалаба, ғалаба ва яна ғалабани ўйлашга ўрганишинг шарт! Ҳар бир ўйинда ғалаба! Чоршанба куни ютдингми, унда эртасигаёқ бу ғалабани унутиб, якшанба кунги баҳсга тайёр бўлмоқ керак. "Бавария"да сен жамоа, клуб ва асосийси, мухлислар учун борингни беришга ўрганасан. Бусиз иложи йўқ.

- Франк, сен "Бавария" билан имкони бор барча совринларни ютгансан. Европада йил футболчиси бўлиш ҳам насиб этган. Кейинги мақсадлар нималардан иборат?
- Мен буёғига ҳам футболдан завқ олишни давом эттирмоқчиман. Янги мавсумни яхши ўтказишни истардим. Треблни такрорлашни жуда истайман. Бу менинг навбатдаги орзуим.

- Сенда ғалабага чанқоқлик қаердан пайдо бўлаверади?
- Ғолиблик бу мени менталитетимга хос одат. Мен ҳар доим ғалабаларга чанқоқ бўлганман. Мен майдонда, хаттоки машғулотларда ҳам ғолиб чиқишга ўрганганман. Мен ўзимга 7 бор Бундеслигани, 5 маротаба Германия кубогини ҳамда ЕЧЛни ютганман, бўлди, дея олмайман. Бу менга хос одат эмас. Кейинчалик қолган фаолиятимдаги даврда бор кучимни максимал ишлатмаганим учун афсусланишни истамайман.

- Янги мавсумда Оливер Кан, Филипп Лам, Бастиан Швайштайгер ҳамда Меҳмет Шолл каби саккизинчи бор Германия Бундеслигасини қўлга киритиш имкониятига эгасан.
- (кулади) Ажойиб иш бўларди. Лекин бунга ҳали эришиш ва муносиб бўлиш керак. Катта йўлни босим ўтиш даркор.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика