UZ

Сўнгги янгиликлар

00:54Расман: "Вильярреал" ва "Барса" ўртасидаги Ла Лига ўйини Майамида ўтказилади  0 00:28ЖЧ саралаши. Саудия Арабистони Индонезияни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  7 23:40Ўзбекистон – Кувайт учрашувини бошқариб борувчи ҳакамлар маълум  3 23:25Миср ўз тарихида тўртинчи бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  0 23:16Расман: Консейсау "Ал Иттиҳод"га бош мураббий этиб тайинланди. Клуб қишда "Насаф"га қарши майдонга тушади  1 22:54Ўзбекистон термасининг Кувайтга қарши расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  1 22:30Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотини ўтказди  1 22:11ЖЧ саралаши. Ўмон Доҳада Қатар билан дуранг ўйнади  14 21:37Осиёда ЖЧ саралашининг тўртинчи босқичи бошланди. Бу ҳақда нималарни билишимиз лозим?  33 21:01"Реал" "Сантьяго Бернабеу" стадиони номини ўзгартириши мумкин  1 20:38Ансу Фати Францияда рекорд натижа қайд этди  5 19:40Ҳожимат Эркинов ЖЧда қайси жамоалар билан рўбарў келишни хоҳлайди?  12 18:43Кувайт терма жамоаси бош мураббийи: "Мен ЎФА шорт-листида бўлганман?"  8 18:19"Реал" футболчиси Испания терма жамоаси сафида жароҳат олди  3 17:40Сайфиев ва Ҳамробековлар терма жамоа машғулотида иштирок этишмади  3

Рибери мураббийлик лицензиясига эга бўлди Янгиликлар

Рибери мураббийлик лицензиясига эга бўлди

"Бавария" ва Франция терма жамоаси собиқ футболчиси Франк Рибери УEФАнинг "А" тоифали лицензияси соҳибига айланди.

Франциялик футболчи Италияда таҳсил олди. Лицензия Франкка аёллар жамоаси ёки C Серия даражасидаги исталган эркаклар жамоасини бошқариш имконини беради.

Риберидан ташқари "Интер" собиқ дарвозабони Самир Ханданович, Италия терма жамоаси собиқ ўйинчилари Доменико Кришито ва Алессандро Диаманти ҳам лицензияли бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Рибери 2022 йилда фаолиятини якунлаган. Ярим ҳимоячининг сўнгги жамоаси Италиянинг "Салернитана" жамоаси бўлганди. Футболчи "Бавария"даги ўйинлари орқали ном қозонган, у мюнхенликлар билан 9 марта Германия чемпионлиги ва 1 марта Чемпионлар Лигаси совринини қўлга киритган. Шунингдек, Франк УEФА талқинида 2013 йилнинг энг яхши футболчиси ҳисобланади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика