UZ

ФР: "Олимпик" ҳужумчиси офсайдда эди" Янгиликлар

ФР: "Олимпик" ҳужумчиси офсайдда эди"

Сайтимиз журналисти Фахриддин Рўзиев Отабек Жўрақўзиев томонидан АГМК дарвозасига урилган "гол"нинг бекор қилинишига тўхталди.

"Олимпик" урган 2-"гол" бекор қилиниши бўйича эътирозлар пайдо бўлди. Бу вазиятда стоп-кадрдан нотўғри фойдаланилган. Аслида офсайд чизиғи сўнгги ҳимоячи (Акром Комилов)нинг оёғи турган нуқтадан олинади. Ва лавҳа яқинлаштирилса, ҳужумга ўтаётган ўйинчи (Отабек Жўрақўзиев)нинг бош қисми "линия"ни кесиб ўтгани кўринади. Бу трансляция жараёнида кўрсатилган бошқа ракурсдаги кадрда яққол билиниб қолди. ВАРда ўтирган Раҳимбек Каримов ва Андрей Цапенко ҳам мазкур қарорни тасдиқлаб қўйди. Хуллас, "Олимпик" ҳужумчиси ҳақиқатан ҳам ўйиндан ташқари ҳолатга тушиб қолди", — дейилади хабарда.

 

Обуна бўлинг → "Футбол АНАЛИЗИ"

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика