Фозил Мусаев тўлиқ ўйнади, "Ал Муайзир" йирик ғалабага эришди

Narzulla Saydullayev
16 дек 2013, 10:39
Қатар юлдузлар лигасида 13-тур ўйинлари бўлиб ўтди.
Ҳамюртимиз Фозил Мусаев тўп тепаётган "Ал Муайзир" клуби сафарда "Ар Райян" меҳмони бўлди. Ўйинда 3:0 ҳисобида меҳмонлар зафар қучишди.

Учрашувда Фозил Мусаев доимгидек тўлиқ 90 дақиқа давомида ҳаракат қилди. "Ал Муайзир" 13та турдан сўнг 11 очко билан мусобақа жадвалининг 13-поғонасида бормоқда.

Клуб навбатдаги ўйинни 21 декабрь куни сафарда "Ал Араби"га қарши ўтказади.

"Ар Райян" - "Ал Муайзир" 0:3
Голлар: Айман Абдулла Адам 7, И.Саванех 74, Холид Саиф 90.

Қатар юлдузлар лигаси мусобақа жадвали

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia