UZ

Сўнгги янгиликлар

02:42ЖЧ-2026 саралаш. Италия имкониятни сақлаб қолди, Франция ҳал қилди, Роналду қизил олди ва бошқа натижалар  12 01:26Оскар фаолиятини якунлаши мумкин  0 00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:38Камавинганинг ҳолатига бугун баҳо берилади  0 00:13U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Хорватияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда  0 23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  3 23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  2 23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  5 22:53Машарипов умумий гуруҳ машғулотларига қайтди  4 22:28Абдулмалик Анваровнинг ҳолати қандай?  5 22:08Фабио Каннаваро: "Имкониятим бўлганда кўпроқ футболчиларни жалб этган бўлардим, аммо ҳозирча 26та футболчини чақира оламиз"  21 21:59"Реал" икки ҳимоячини нишонга олди  1 21:30"Манчестер Юнайтед" Мактоминини қайтармоқчи  3 21:08УЕФАдан яна бир бор Исроилни барча турнирлардан четлатишни талаб қилишди  19 20:51Златан А Серия, АПЛ ва ЛаЛигани солиштирди  1

Фозил Мусаев "Металлург" аъзосига айланди Янгиликлар

Фозил Мусаев "Металлург" аъзосига айланди

"Металлург" клуби матбуот хизмати тажрибали футболчи билан шартнома имзоланганини маълум қилди.

"Тошкент вилоятида таваллуд топиб, номдор футболчилардан бирига айланган, кўп йиллар Ўзбекистон терма жамоаси шарафини халқаро майдонларда ҳимоя этган Фозил Мусаев янги мавсумда “Металлург” жамоаси либосида майдонга тушадиган бўлди. “Металлург” ПФК ўз таркибига тажрибали ярим ҳимоячини қўшиб олди.

Фозил Мусаев 1989 йилнинг 2 январь санасида Тошкент вилоятида таваллуд топган. Футболчилик фаолиятини Қаршининг “Насаф” жамоасида бошлаган. Кейинчалик мамлакатимизнинг “Машъал”, “Бунёдкор”, “Локомотив”, “Турон” жамоаларида ўйнади. Қатарнинг “Ал Муаттар”, Эроннинг “Сепахон”, Япониянинг “Жубило Ивата” жамоалари шарафини ҳимоя этди. Хориждаги фаолиятини ҳам қўшиб ҳисоблаганда кучлилар сафида 278 та ўйинда майдонга тушиб, 23 та гол урган ва 42 марта огоҳлантирилган.

33 ёшли ўйинчи Ўзбекистон вице-чемпиони (2011, 2014), Ўзбекистон кубоги соҳиби (2014), мамлакат кубоги финалчиси (2011, 2012), суперкубок финалчиси (2014), Эрон Ислом Республикаси чемпиони (2014/15),  ОФК кубоги соҳиби (2011) бўлган. Ўзбекистон ўсмирлар (2007-2008), ёшлар (2009-2011) ва миллий (2009-2015) терма жамоалари сафига мунтазам жалб этилган", – дейилади клуб расмий хабарида.

Маълумот учун, Мусаев ўтган мавсумда "Турон" сафида 20 ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 4 та сариқ карточкага лойиқ кўрилди.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика