UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  2 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  1 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  18 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  1 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  0 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  2 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  22 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  6 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  3

Фотомақола: Сергеев ва унинг муҳим голи ёҳуд "93 шоу" Янгиликлар

Фотомақола: Сергеев ва унинг муҳим голи ёҳуд "93 шоу"

"Пахтакор" Марказий стадионини 85-дақиқада ларзага солган Игорь Сергеев ўйинни бошидаёқ гол уриши мумкин эди.

Эрон чемпионати ва кубогидаги юришини давом эттираётган "Нафт" ҳақиқатдан ҳам кучли жамоа эди. "Нафт"ни бир йўл билан мағлуб этса бўларди, ўйин ва мухлислар.



Ҳавони совуқ бўлишига қарамай, стадионга расман 8500, чиптасизларни қўшиб ҳисобласангиз 11 000га яқин мухлис ташриф буюрди. Айниқса Каримов четлатилгач уларнинг ёрдами катта бўлди.




Аслини олганда Сергеев ўйинни бошидаёқ ўз ҳисобига гол ёзиб қўйиши мумкин эди. Аммо тажрибасизлиги панд берди. Суратда кўриб турибсиз, посбон бу ерда ётибди. Жуда тезлик билан тура олди. Афсуски Сергеев тўпга боши билан ерга қарата зарба берди.




Рақиб мураббийи "Иккинчи рақамдаги футболчи кучли экан", - деб Кримецни назарда тутган эди. Лекин "Ега"нинг хатоси сал қолса жамоага қимматга тушар эди.




Япония ҳакамлари бизларни ҳеч қачон аяб ўтирмаганлар. Бу вазиятда Каримов ҳақиқатдан ҳам қизилга лойиқ эди. Ҳакам японлигини инобатга олган ҳолда ҳам бу ҳолатда футболчи ўзини қўлга олиши керак эди. Ўйинни сўнгги дақиқаларидаги бурчак тўплари ҳам "Нафт"га совға қилинди.




"93 шоу". Аввалига 1993 йилда туғилган "Пахтакор" академияси тарбияланувчиси Жалолиддин Машарипов майдонга тушди ва жамоасининг навбатдаги ҳужумини бошлади.




Шундан сўнг жарима зарбаси ишланди ва яна бир 1993 йил тарбияланувчиси Владимир Козак жуда кучли зарба билан жарима зарбасини бажарди.




Майдондаги учинчи "93" эса дарвозабондан қайтган тўпни, дарвоза тўрига жойлаб ва у ўйиннинг 4-дақиқасида йўл қўйган хатосини тузата олди. Бу ҳақиқий "93 шоу" эди. 




Шубҳасиз, ғалабадан ҳаммадан ҳам кўп қувонган футболчи бу - Шерзод Каримов бўлди. 


Нодирхўжа Юлдашев

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика