UZ

Сўнгги янгиликлар

17:56"Челси"га Англия футбол ассоциацияси томонидан 74 та айблов қўйилди  0 17:27Суперлига. "Машъал" - "Шўртан". Таркиблар маълум  0 17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  4 16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  6 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  0 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  2 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  4 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  4 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  1 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  103 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  6 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  4 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  12 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1

Фотомақола: Мағлубиятдан қутилиб қолган "Локомотив" Янгиликлар

Фотомақола: Мағлубиятдан қутилиб қолган "Локомотив"

ОЧЛнинг илк турида "Локомотив" ўз майдонида Саудия Арабистонининг "Ал Иттиҳод" жамоаси билан дуранг ўйнади.


ОЧЛнинг янги мавсумидаги тўплари ҳам ўзига хос дид билан безатилган.


Осиёнинг икки карра энг яхши футболчиси, яна олий лига клуби сафида. Унинг ортидан эса Скудетто соҳиби ва ЕЧЛ ғолиби. Гана терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган Мунтари.


Кеча, 8-рақамдаги бу футболчни фақат шундай йўл билан тўхтатиб қолиш мумкин эди. Жасур Ҳасановнинг шарофати билан кейинги ўйинда у майдонга туша олмайди.


ОЧЛда дебют ўйинини ўтказган Шерзод Файзиевни ҳам Фаҳад Алмуваллад роса қийнади.


Кечаги "Локомотив"даги биргина ёқимли ҳолат, Нестеровни формасини тиклаб олганлиги бўлди.


Сўнгги дақиқадаги гол "Локомотив"га муҳим бир очкони келтирди. Афсуски 93-дақиқада Бикмаев бўш қолган дарвоза тўрини ишғол қила олмади.


Бу йилги "Локомотив" аввалгиларидан яхшироқ ўйнаши керак. Аммо, таркибдаги уч нафар футболчи ўзига бегона бўлган нуқтада ўйнаши, жамоани рақибни кучли томонига ечим топа олмагани ўйлаб кўриш керак бўлган муаммо.


Рақиб сафида Мунтари тўп тепадими ёки бошқа футболчи, агар "Ал Иттиҳод"нинг кечаги ўйини бўладиган бўлса, меҳмонда бемалол ғалабани ўйласа ҳам бўлаверади. Бу ишни уддалаш учун, фақат қанотлардаги беҳуда тўп оширишларни ўрнига, рақибнинг марказидаги боғлиқликни еча олиш керак. Кеча кўрдик, 90-дақиқа давомида иккинчи қаватдаги вазиятлардан биттасидангина тўп Махарадзега етиб келди, қолганларида Ассаф ал Қарни тўлиқ хавфни бартараф этди.


Нодирхўжа Юлдашев



Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика