UZ

Сўнгги янгиликлар

14:18Жоан Лапорта: "Месси эндиликда “Барселона”га футболчи сифатида қайтмайди"  1 13:21"Реал" Эндрикни қўйиб юборишга рози бўлди  1 12:59Рубен Диаш: “Ман Сити”да янги ўйинчилар пайдо бўлди, лекин сифат ўзгармаган"  1 12:17Уэйн Руни: “МЮнинг ўтган ёзгача бўлган трансфер сиёсати даҳшатли эди"  0 11:53Ўзбекистон U-23 терма жамоаси асосий таркиби эълон қилинди  5 11:37Рауль Кумар: "Қатарга узоққа бориш мақсадида ташриф буюрганмиз ва биздан шуни кутишмоқда"  5 11:10Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ҳеч қандай рақибдан қўрқмаймиз"  20 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар топди  1 10:24АПЛ клуби Родриго трансфери бўйича "Реал" билан музокараларни бошлади  0 09:56Дешам ЖЧ-2026дан кейин қайси клубни бошқариши мумкинлиги маълум бўлди  1 09:28"Ливерпуль" январда ПСЖ етакчиси учун 130 миллион евро тўлаши мумкин  4 08:59Месси: "Мен бутун умримни "Барса"да ўйнаб ўтказаман, деб ўйлагандим"  5 08:31"Челси" "Реал" тарбияланувчисини сотиб олмоқчи  3 08:03Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум  26 07:35Sofascore. Йирик ҳисоб қайд этилган баҳсда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  3

Фотомақола. Гонконг билан ўйинга тайёрмиз! Янгиликлар

Фотомақола. Гонконг билан ўйинга тайёрмиз!

Бугун маҳаллий вақт билан соат 13:30да Ўзбекистон терма жамоаси Гоянг стадионида ўз машғулотларини ўтказди.
Афсуски B гуруҳи вакиллари учун ажратилган машғулот майдонлари анча узоқда жойлашган. Медиа қишлоқдан 53км масофа, тирбандликсиз 40 дақиқага яқин, иш кунлари бир соатдан сал кўпроқ юрасиз. Машғулот вақти ҳам тушлик пайтига қўйилган. Барча стадионлар бандлиги боис, ҳеч ким ўзи истаган вақтга қўя олмайди.

Машғулот учун яратилган шароит аъло даражада. Гоянг стадионида К-Лига Челенж иштирокчиси Гоянг Хай жамоаси уй ўйинларини ўтказади.

Машғулотларда Миржалол Қосимов иккита бир хил таркиб тузди. Сариқлар қуйидагича кўриниш олди:

Элдор Суюнов, Егор Кримец, Даврон Ҳошимов, Ислом Тўхтахўжаев, Азамат Исроилов, Владимир Козак, Жамшид Искандаров, Фозил Мусаев, Сардор Рашидов, Игорь Сергеев, Наврўзбек Алимов.

Катта эҳтимол билан бу Гонконг терма жамоасига қарши асосий таркибда майдонга тушадиган таркиб. Машғулот сўнггида Миржалол Қўшоқович юқоридаги футболчилар билан ишлади. Шуҳрат Мақсудов эса қуйидагилар билан:

Никита Рибкин, Бобур Йўлдошев, Салим Мустафоев, Шерзод Файзиев, Акбар Исматуллаев, Дилшод Жўраев, Фарруҳ Сайфиев, Воҳид Шодиев, Шаҳзодбек Нурматов.

Машғулотдан аввал барча Шуҳрат Мақсудовни туғилган куни билан табриклади. Одатга кўра Пётр Гизимчук Никита Рибкин ва асосий посбонимиз Элдор Суюнов билан ишлади. Бахтиёр Ашурматов эса Саудия Арабистони - Лаос ўйинига кетган эди.

Машғулот бошланиши олдидан делегациямиз вакилларидан бири савол берди:
- Сиз ҳам Тошкентга биз билан қайтасизми?
- Йўқ, сизлар мен билан кетинглар яхшиси. Мен финалга қадар шу ердаман. Сизлар эрта кетиб қолманглар тағин.

Кайфиятлар аъло. Насиб қилса, эртага албатта ғалаба қозонамиз. Бугун эса жаҳон чемпионатига чиқишимиз керак, Сурияни мағлубияга учратиб.


П.С: Сайт маълумотларидан ФЭ газетасидан бошқа биронта спорт нашри фойдаланиши қатъиян ман этилади. Маълумотлардан фойдаланиш учун маъмурият билан алоқага чиқиш талаб этилади.


Нодирхўжа Юлдашев
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика