UZ

Сўнгги янгиликлар

14:55 ФАКТ. Индонезия Ўзбекистон дарвозасига бирорта аниқ зарба йўлламади   0 14:35Дилшод Раҳматов: "Тарих билан яшаш керакмас. Осиё кубоги кучсиз жамоа қолмаганини кўрсатиб берди"  0 14:01Ўзбекистон кубоги. "Машъал" гуруҳ босқичида ҳеч ким қила олмаган ишни бажарди  0 13:15Аббос Элмуродов: "Пенальтилар серияси? Рустам Умаров кимни қаерга тепишини ёзиб берганди"  2 12:53Левандовски Это'Oнинг 2005 йилги натижасини такрорлади  4 12:35Бектемир Абдуманнонов: "Қийин гуруҳдан чиқдик. Энди бизга рақибнинг фарқи йўқ"  4 12:10Роналдо "Крузейро"ни сотади  3 11:45"Жаҳон чемпионатида мухлисларни хурсанд қила оламиз" — Ўзбекистон футзал миллий терма жамоасини кутиб олиш маросимидан видеорепортаж  2 11:11Эшитдик-да! Абдуқодир Ҳусанов бугун Францияга жўнаб кетади  58 11:11Муҳиддин Ортиқов: "Темур Султоновнинг тажрибасидан унумли фойдаланмоқчимиз"  3 11:00Ҳусниддин Нишонов: "Эрондан реванш олиш учун яна имкониятимиз бўлади"  2 10:47Асрор Алиқулов: "Кубок ўйинларида имкон қадар узоқроққа боришни мақсад қилганмиз"  2 10:15Наврўз Алимов: "Футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин"  1 10:05Футзал. Осиё кубогида бронза медалларини қўлга киритган Ўзбекистон терма жамоаси тантанали тарзда кутиб олинди   3 09:49Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  10

Фотомақола: "Championat.asia" Мадридда! "Реал" музейига саёҳат Янгиликлар

Фотомақола: "Championat.asia" Мадридда! "Реал" музейига саёҳат

"Эль Классико"ни томоша қилганимиздан сўнг, "Сантьяго Бернабеу" стадионига саёҳат қилдик.

1947 йилнинг 14 декабрида фойдаланишга топширилган "Сантьяго Бернабеу" стадиони бугунги кунда "Реал Мадрид" жамоасининг кўп йиллик тарихининг бир бўлагига айланиб улгурган. Айнан шу стадион не-не юлдузларни кўрмади дейсиз. Ди Стефанодан тортиб, Зидангача. Раулдан икки Роналдугача. У ерда фаолият олиб борган мураббийларни айтамаса ҳам бўлаверади.

"Эль Классико"нинг эртасига бизга ҳам мана шу стадион музейига саёҳат қилиш насиб этди.


Стадион бўйлаб тур айнан шу нуқтадан бошланади. Чипталар нархи ҳар хил. 24 еврога гид билан чипта оласиз. Гидсиз 19 евро. Агар ташрифчилар сони 20 нафардан ошса чипталар 14 евродан тушади. Мадридликлар учун эса нархлар бироз арзонроқ. Ойлик абонименти борларга, абониментнинг турига қараб бепул чипта олишингиз мумкин.


Аввалига стадионни томи бўлмаган. Иссиқ кунларда махсус қоғоз қалпоқчалар мухлислар томонидан катта талаб билан харид қилинадиган маҳсулотлардан бири бўлган.


Бу тўплар 1930/40 йилларга оид бўлиб, айнан "Реал"нинг ўша даврдаги футболчилари томонидан ишлатилган.


"Реал"нинг ўзбекистонлик мухлислари "ўз" кубокларининг олдида...


Бу эса "Реал"нинг тирик афсонаси РАУЛЬнинг 1998 йилда кийган бутсаси.


Музей ичига кирар экансиз, деворларга ўрнатилган махсус саҳналарда "Реал"нинг ҳар 10 йиллигига бағишланган видеороликларни томоша қилишингиз мумкин бўлади.


Ота-оналар фарзандларини "Реал" тарихи билан жонли равишда таништиришга ҳаракат қиладилар. Бунинг учун маъмурият уларга тайёр қўлланмаларни яратиб берган. Сиз девор тагидаги видеойўқламалар олдига кирасиз ва йил бўйлаб ўзингиз истаган кубок тарихини босасиз. Олингизда видео шарҳ сизга тарих ҳақида сўзлайди.


1902 йил "Реал"нинг логоси мана шунда кўриниш олган. Ҳозигиси ҳисобдаги еттинчиси ҳисобланади.


РЕКЛАМА: Дастур ҳомийси, "OREO" савдо белгиси... "Реал"нинг 1959 йилда бугунги ЕЧЛни ютган таркиби...


Бугунги асосий таркиб аъзоларининг либослари мана шундай тартибда музейдан жой олган.


"Сўйлоқ" Роналдонинг "Реал" музейида тутган ўрни катта. Айнан у томонидан қўлга киритилган бир неча совринларнинг нусхалари махсус ҳолатда кўргазмага жойланган.


Ҳар хил кўринишдаги трубаларда турли йиллардаги "Реал" мухлисларининг ҳайқириқларини эшитишингиз мумкин...


ЕЧЛ Кубокларидан қанча керак?


Биргина ди Стефанода ундан 5таси бор...

Бугунга шулар етади. Давоми эртага...

Нодирхўжа Юлдашев

Рейтинг: +29   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика