UZ

Сўнгги янгиликлар

01:48Микель Артета: "Ютиб турганимизда бизни яхши кўриб қолиш осон. Дуранг ва мағлубиятда ҳам бизни яхши кўринг"  1 01:15Майкл Кэррик: "МЮда қанча ишлашимни мен ҳал қилмайман"  0 01:07Фабио Капелло: "АПЛ - бошқа сайёра"  0 00:59"Истиқлол" ОЧЛ 2'даги омадсизликдан кейин бош мураббийини истеъфога чиқарди  1 00:48Уэйн Руни Гвардиола кетса "Сити" кимни олиб келиши кераклигини айтди  1 00:21"Кристал Пэлас" Гласнернинг истеъфосини тезлаштириши мумкин  0 23:57ОКМК ёш футболчилари билан шартномаларни узайтирди  0 23:44"Қўқон-1912" Шоҳруҳ Маҳмудхожиевнинг трансферини эълон қилди  2 23:33Игор Тудор: "Ишонч билан айтаман, "Тоттенхэм" лигадан тушиб кетмайди"  1 23:15Туркияда ўз жамоалари учун ставка қўйган 32 клуб раҳбарлари ҳибсга олинди  4 22:51ОКМК "Навбаҳор" футболчиси билан "2+1" кўринишида шартнома имзолади  1 22:37Эрон. "Персеполис" ўз майдонида ютқазди, Сергеевдан гол  3 22:15Сака АПЛда энг кўп маош оладиган футболчилар рейтингига қўшилди  2 21:51Ансу Фати фаолиятини Премьер-лигада давом эттириши мумкин  3 21:41"Металлург" Бранимир Йочич билан шартнома имзолади  2

Фотомақола: 1-кун машғлотлари ҳам ортда қолди Янгиликлар

Фотомақола: 1-кун машғлотлари ҳам ортда қолди

"Мовенпик" меҳмонхонасига жойлашган Ўзбекистон терма жамоаси, маҳаллий вақт билан соат 19:00да ўзининг дастлабки машғулотларини ўтказди.


Қани кетдик... Бир, икки, уч, бошладик....



Бу улар учун сўнгги Осиё Кубоги бўлиши мумкин. Буни икки футболчимиз ҳам яхши англаб туришибди. Сервер ва "Копа" жуда узоқ йиллар давомида бирга тўп тепдилар, энди терма жамоамиз билан бирон-бир ютуққа ҳам бирга эришадиган вақтлари келди.




Булар эса ҳимоя қўрғонлари. Аслида энг яхши ҳимоя бу - ҳужум! Аммо ҳимояда ҳам шундай савияли футболчиларинг бўлса, кўнглинг хотиржам бўлади.




Кеча билан бугун. Бахтиёр Ашурматов билан истаган жамоага қарши қўрқмай майдонга тушар эдик. Латвия билан бўлиб ўтган ўйин ёдингиздами? Оооо, жамоасини қўллаш мана шундай бўлса-да. Одил билан эса бугунги кунда терма жамоамиз анча хавфли кўриниш олади. Бахтимизга унинг жароҳати жиддий бўлиб чиқмади.




Турсунов ҳозирча Насимовга қўлда пас беряпти. Осиё Кубогида эса, шундай голли пасларни оёқлардан кутамиз. 




"Локомотив" аъзолари... Бири "Москопнинг", иккинчи "Тошкон". Уларни эса ЎЗБЕКИСТОН бирлаштириб турибди. 


Нодирхўжа Юлдашев


П.С: Мазкур сафар "Футбол Экспресс" газетаси ва "CA" ҳамкорлиги натижасида ташкил этилди. Шу боисдан, босма ва электрон нашрларга сайт хабарларидан фойдаланиш қатъиян ман этилади. Илтимос, қоидага риоя қилинг ва ҳамкасбларингизни ҳурмат қилинг.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика