ФОТОГАЛЕРЕЯ. "Пахтакор-79" хотирланди

Narzulla Saydullayev
11 авг 2016, 13:14
Ҳар йили 11 августда бўлгани каби бугун ҳам "Пахтакор-79" жамоаси аъзолари хотирланди.

Эрта тонгда футбол жамоатчилиги "Пахтакор" стадиони ёнига йиғилиб "Пахтакор-79" жамоаси аъзоларини ёдга олишди. Ўзбекистон футболи фахрийси Наримон Жалолов, "Пахтакор" жамоаси собиқ футболчиси Тўлаган Исоқов, спорт шарҳловчиси Мирзаҳаким Тўхтамирзаев сўзга чиқиб самога сочилган юлдузлар ҳақида ёшларга маълумотлар беришди.


Сўнгра йиғилганлар пойтахтимиздаги Боткин қабристонига йўл олишди. Бу ерда бунёд этилган "Пахтакор-79" аллеяси ёнида ҳам жамоа фахрий мухлислари, собиқ футболчилар ўз нутқлари орқали жамоа аъзоларини ёдга олишди.


Ушбу тадбирнинг тўлиқ фотогалереясини сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилинг. ФОТО

"Пахтакор", "Бунёдкор", "Локомотив", "Бухоро" ва "Динамо" клублари футболчи ва мураббийлари Боткин қабристонига ташриф буюриб "Пахтакор-79" жамоасини ёдга олишди.

Ушбу тадбирнинг тўлиқ фотогалереясини сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилинг. ФОТО

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›