UZ

Сўнгги янгиликлар

13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  2 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  6 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  2 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  1 11:22Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-турида 120 та гол урилди   2 10:45Башар Ресаннинг "Пахтакор"даги келажаги маълум  4 10:17Гвардиола "Реал"ни мағлуб этганидан сўнг нималар деди?  5 09:43Алонсонинг ўрнига "Реал"ни бошқариш учун асосий номзод маълум  15 09:155 та жамоа EЧЛ плей-офф йўлланмасини нақд қилди  4 08:42EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  6 08:10"Андижон" вакиллари Грузия кубогининг финалида кимларни кузатгани боргани маълум  7 07:37Алонсо мағлубиятдан сўнг нималар деди?  14 04:00Мундиал тарихи. Футболчи сувга тушиб кетган, майдон четидаги полиция голли узатма берган ҳамда мураббийлар ҳакамлик қилган илк жаҳон чемпионатини ёдга оламиз  0

"Фотих Карагумрук" Андреа Пирло истеъфога чиққанини эълон қилди Янгиликлар

"Фотих Карагумрук" Андреа Пирло истеъфога чиққанини эълон қилди

"Фотих Карагумрук" Андреа Пирло жамоа бош мураббийлик лавозимидан озод этилганини эълон қилди.

"Биз Андреа Пирло ва унинг штаби билан янги мавсумда ҳамкорликни давом эттира олмаслигимиз сабаб, уларга клубни тарк этиш имкониятини бердик. Шундай ҳолатда, улар келажаклари ҳақида ўйлаб олишлари, режа тузишлари учун вақт беради. Жамоа мавсумнинг қолган қисмини юқори даражада ўтказишга имкон қадар ҳаракат қиламиз. Биз Андреа Пирло билан ҳамкорликдан мамнунмиз ва клубимиз ривожланиши йўлида у қўшган ҳиссадан миннатдормиз. Унга келажакда омад ёр бўлишини тилаб қоламиз", — дейилади клуб хабарида.

Қайд этиш лозим, Андреа Пирло 2022 йилда жамоа бошқарувини қўлга олганди. 

Эслатиб ўтамиз, "Фотих Карагумрук" жамоаси шарафини ҳамюртимиз Отабек Шукуров ҳам ҳимоя қилади. 

"Фотих Карагумрук" Туркия чемпионатида 33-турдан кейин 44 очко билан 9-ўринни эгаллаб турибди.

Рейтинг: -7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика