Форлан: "Манчестерда икки йил ўйнаб, шаҳарда иккита клуб борлигини билмасдим"
09 авг 2019 23:40
Янгиликлар
Форлан: "Манчестерда икки йил ўйнаб, шаҳарда иккита клуб борлигини билмасдим"
"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчиси, яқиндагина фаолиятини якунлаган Диего Форлан футболчилик фаолиятини ёдга олди.
"Футболга энди кириб келаётган даврларимни эслайман. Бир неча яқин инсонларим футболчи бўлгани боис футболсиз ўзимни тасаввур қила олмасдим. Чироқсиз кўчаларда, тўп кўринмаса ҳам футбол ўйнаб юрардик.
Кейинчалик "Индепендьенте"да фаолият олиб бордим. 2002 йилда "Манчестер Юнайтед"га ўтганимда шаҳар кўчаларда фақатгина ушбу клубнинг мухлисларини кўрардим. У пайтлари Манчестерда "Сити"нинг мухлислари бунчалик даражада кўп эмасди. Шу боисдан шаҳарда иккита жамоа борлигини деярли билмасдим", - деди Форлан.
Уругвайлик футболчи 2002-2004 йиллар давомида манкунианликлар шарафини ҳимоя қилган.
Фикрлар